RU

Последние новости

15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  0 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  0 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  0 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  2 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  6 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  11 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  17 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  12 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  65 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  26

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди? Новости

"Дарвозанинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим ва зарба бердим". АГМКнинг тарихий гол муаллифига айланган Акром Комилов гол уришини сезганмиди?

Олмалиқнинг АГМК жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичида учинчи тур учрашувини ўтказди.

БААнинг  "Шабаб Ал Аҳли " клубига қарши кечган учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари ирода кўрсатган ҳолда 0:1 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Жамоанинг ғалаба голига қўшимча дақиқаларда Акром Комилов муаллифлик қилди. Биз эса учрашувдан сўнг бевосита футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим? Қийин баҳсни ўтказдик. Рақиб ҳам ғалаба учун бор кучини ишга солди. Зеро, уларни дуранг қониқтирмасди. Шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ўтган ўйиндаги хатоларимизни кўрсатишди. Нима етишмаётганини тушунтиришди. 

Дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганимизга қарамасдан, ўзимизда куч топа олдик. Икки голда ҳам барча бирдек ҳаракат қилди. 

Зарба йўллашимдан олдин қарадим ва дарвозабоннинг яқин бурчаги очиқлигини кўрдим. Тўп йўналишини ўша жойга тўғирлаб зарба бердим. Ичимда гол бўлишини сезиб тепганим йўқ. Шунчаки ўша вазиятда тезкор қарор қабул қилишим керак эди. Худога шукр, тўп дарвозадан ўрин олди. Ғалаба билан барчани табриклайман", - дейди Комилов.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика