RU

Последние новости

15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  2 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  10 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7

“Дардимни кимга айтай?” Новости

“Дардимни кимга айтай?”

Биринчи лигадаги кўз юмиб бўлмас холатларни кўриб, очиғи, пулька ўйинлари бу йил қанчалик халол ўтиши, унда иштирок этадиган жамоа мутасаддиларини ҳозирдан ўйлантирмоқда.

Чунки пулька қайси вилоятда ўтказилса, кўпинча ўша вилоят жамоаси қандай иштирок этмасин, биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Шу боис бу йил ҳам шундай ҳолатлар такрорланмасмикин деган хадик бор. 40-50 миллион сўм харажат қилиб, мусобақада қатнашсаю, адолатсизлик эвазига қуруқ қўл билан қайтишдан фойда йўқлигини тушуниб турган жамоа мутасаддилари бугунги кунда бу борада бош қотирмоқда. Очиғини айтганда, баъзида касб тақозоси туфайли биринчи лигада иштирок этаётган клуб мураббийлари ва раҳбарлари билан мулоқотда бўлганимизда, уларнинг деярли барчаси ҳакамларнинг антиқа қарорларидан азият чекаётганини куюниб гапиришади. “Охирги йилларда ҳакамларнинг “ишига” ҳам кўникииб кетдик” деган мазмундаги гаплар билан, ўзларини овутишга уринади. Бечора пули чегараланган жамоалар додини кимга айтишни билмай, майдонга таваккал тушиб келмоқда. Наҳотки, футболимиз устуни бўлмиш, биринчи лигада ҳаққоний ғалабага эришиш жуда қийин бўлаётган эрса деб, баъзида ўйланиб қоламиз. Бу билан ҳакамлар гуруҳига лой чаплаш фикридан йироқмиз, шунинг учун улардан сўрардикки, ҳакамлар қайси жамоа бўлмасин, ҳар қандай қимматбаҳо таклифни бир четга суриб, ишласин, кейин оғзини бўрттириб гапираётган жамоа мутасаддилари ўзлари йўл қўяётган камчиликларни тушуниб етади. 

Насиб қилса, бу йил championat.asia пулька ўйинларига жиддий ёндошиб, уни қанчалик халол ўтиши борасида бевосита холатнинг ўзидан туриб маълумот йиғишни режалаштирган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика