Дани Алвеснинг оёғи синди
28 ноя 2016 08:04
Новости
Дани Алвеснинг оёғи синди
«Ювентус» ҳимоячиси Даниэл Алвес «Женоа»га қарши ўйинда (1:3) жароҳат олди.
Бразилиялик футболчида чап оёғи кичик болдир суяги синиши аниқланди. У тахминан 4 ой майдонга туша олмайди.
Бундан ташқари жамоанинг яна бир ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ҳам тиббий кўрикдан ўтди. Унинг сонида муаммолар борлиги аниқланди, ҳозирча Бонуччи қачон сафга қайтиши маълум эмас.
Комментарии