RU

Последние новости

11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  1 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  5 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  2 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  4 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  6 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  9

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ Новости

Д-даража: Ўзбекистонда кучли ҳужумчи йўқ

Қадрли ва боқиманда клубларимиз Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоалар трансфер бозорида ҳеч кимнинг оғзини очтирмаяпти. Уларнинг матбуот хизматлари эса янгидан янги "б-у-у-у-м!"ларни ясашдан чарчамаяпти (Масалан, "Локо" Алишер Салимов трансферида телеграмни "портлатди"). Лекин улар орасида чинакам "чақнаш"га сабаб бўлгани кўримагандек. Чунки трансфер ойнасидаги катта номлар ҳам ортиқ катта футболчилардай кўринмаяпти. 

Масалан, Темурхўжа Абдухолиқовнинг "Қизилқум"га ўтиши ва унга жуда катта маош таклиф қилинаётгани тўғрисида хабар чиқди. Умуман олганда, 1991 йилда туғилган форвард чемпионатимизнинг олдинги мавсумида тўпурарлар пойгасининг олдинги қаторидан жой олди. Бироқ, бугунги ҳолатда Суперлиганинг энг яхши тўпурари ўз жамоасини алмаштирса ҳам, чинакам "бум"ни беролмайди (Қачонки, аутсайдерлар сафида пайдо бўлмаса). Барчаси оддий: лигамизда ҳақиқий "йиртқич"лар қолмади. Шу туфайли ўртамиёна футболчилар ёмонларнинг фонида авлиё бўлиб кўринади.

Масалан, ўрта ҳисобда ҳар 310 дақиқада 1 дона гол урадиган форвард бор. Яна ҳам аниқлаштирсак, у ҳар 7 таймда 1 марта рақиб дарвозабонларини ранжитади. Жуда паст натижа, тўғрими?..

Лекин бу 2021 йилги мавсумнинг энг яхши ҳужумчисига тегишли кўрсаткич (Абдухолиқов). Келинг, ўтган мавсумда ҳужумчилар томонидан киритилган соф голларни санаймиз (яъни, пенальтилар ҳисобдан чиқарилади). Шунда "Олтин бутса"ни қабул қилиб олган Драган Черан (аслида мукофот Собир Ходиевга топширилди) йил давомида 16 эмас, 8 та гол урди. Темурхўжанинг "ҳисоб рақами"да эса атиги 6 та тўп қолди. 

Футбол ғалаба учун ўйналиши, ютуқ гол орқали қўлга киритилишини биласиз. Тўп киритиш учун, аввало, зарба бериш керак. Ҳужумчилар барча замонларда яшил майдондаги асосий "замбарак"лар бўлишган. Масалан, Левандовски бошқалардан кўпроқ гол уришининг ҳеч қандай илоҳий сири йўқ. Шунчаки, Роберт рақиб дарвозасини ҳар ўйинда 4,6 марта (ўртача) "ўққа тутади". Кўпроқ ҳаракат, кўпроқ зарба — табиийки, кўпроқ гол. Бизда эса бу рақам жуда паст...

ЎзПФЛ матбуот хизмати маълумотига кўра, 2021 йилги мавсум давомида рақиб дарвозасига энг кўп аниқ зарба йўллаган футболчи Темурхўжа Абдухолиқов бўлиб, у қаршисида киперларни 32 бор саросимага солган (ўртача 1,4). Таъкидланганидек, бу энг яхши натижа ва энди марказий ҳужумчиларимиз савиясини тиниқ кўрсатиб берадиган аниқ рақамларга ўтамиз.

"Пахтакор" раҳбарияти жамоа сафига янги қўшилган Миржаҳон Мираҳмадовдан ҳар ўйинда гол кутмаслиги керак. Статистика "гапириб ташласа", собиқ "қалдирғоч" ҳар ўйинда ўртача 1 марта аниқ зарба йўллайди ва уларнинг 40 фоизи голга айланади.

Мавсум давомида ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйган Шоҳруз Норхонов эса ҳар ўйинда зарба беришни уддалаб келмоқда.

Шоҳназар Норбековнинг "камбэк"ини хурсандчилик билан қабул қилган "Металлург" мухлисларига ҳам "сувни кўрмай" қувонмасликни маслаҳат берамиз. Голни қўя туринг, 1994 йилда туғилган ҳужумчи ҳар 4 та таймда 1 та аниқ зарба йўллайди. Энг қизиғи, бекободликлар таркибига қўшилган 2-форвард — Забиҳулло Ўринбоевнинг кўрсаткичи ҳам худди шундай. Демак, иккала ҳужумчи тандемда майдонга тушса, тўпни 90 дақиқа давомида биргалашиб 1 мартагина дарвозага аниқ йўллаши мумкин. Гол бўлиш-бўлмаслиги бошқа масала.

Барча форвардларни шарманда қилмаслик учун мавзуни ёпамиз. Хуллас, Жафар Ирисметов, Анвар Бердиевлар тарихда қолиб кетган. Буни тушунишимиз керак. Бугунги чемпионатимизда топ даражадаги ҳужумчи йўқ. Агар 2022 йилда кимдир (пенальтиларсиз) 15 та гол урса ҳам, кутилмаган натижа бўлади. Хет-трик, покерлар-ку байрам бўлади. Терма жамоага келсак, бор умидимиз Қозоғистонда чемпион бўлган Игор Сергеев ёки асосий вақтини "Рома"нинг захира ўриндиғида ўтказаётган футболчидан...

Ақраб Алиев

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика