RU

Последние новости

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  1 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  5 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  12 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма Новости

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма

ЎзПФЛ Суперлига тур ўйинларида юз берган турли ҳолатлар ва камчиликлар борасида маълум қилди.

«Пахтакор» 1:0 «Машъал»

Апрель ойининг иккинчи санасида «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. 1-турнинг қолдирилган ўйини юзасидан Лига комиссари мезбонлар ёрдамчи мураббийи Марко Алехандрени ўз билдиргисида қайд этди. Мутахассис регламентнинг айрим бандларига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.

Унга кўра мураббий бош мураббий ва жамоа сардори бор бўлишига қарамай, ўз эътирозларини қўпол тарзда бир неча бор баён қилган. Шундан келиб чиқиб, Лига хорижлик мутахассисни расман огоҳлантирди ва клуб расмийларидан регламент талабларини унга тушунтиришни сўрайди. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади.

«Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор»

«Навбаҳор» мураббийи Михаил Смирнов учрашув давомида «Пахтакор» мураббийи билан бўлгандек ҳолатни бир неча бор содир этган. Лига унга нисбатан ҳам расмий огоҳлантириш бериши мумкин эди. Бироқ Смирнов учрашув якунида бош ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган ва қизил карточкага лойиқ кўрилган. Шундан келиб чиқиб, унинг ишини ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқади.

«Истиқлол» стадиони таблоси билан боғлиқ эътирозлар Лига комиссари билдиргисида қайд этилган ва комиссар буни регламентнинг 15.5-банди билан боғлаган. Стадион расмийлари келгуси расмий учрашувда ҳам Лига талабига беписанд муносабатда бўлса, «Нефтчи» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Сўғдиёна» 2:0 «Пахтакор»

Афсуски, «Сўғдиёна» футбол клуби расмий учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларга эътибор қаратмаган.

Биринчи навбатда клуб стадион ходимлари учун 4-турга келиб ҳам аккредитация тайёрламаганлиги қайд этилган. Оқибатда техник ҳудудда комиссар таниб олиши мушкул бўлган кўплаб бегона шахслар ҳаракат қилган. Бу эса клуб расмийлари ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганини билдиради.

Учрашувнинг 80-дақиқасида икки бегона шахс трибунадан ошиб тушиб, учрашувни майдонга яқин ҳудудда томоша қилишни бошлаган, қўшимчасига, расмий ўйин вақтида клуб маскоти билан суратга тушган. Учрашув якунлангач эса икки нафар бола майдонга югуриб тушган. Клуб хавфсизлик офицери ҳар икки ҳолатга бепарво муносабатда бўлган. Бегона шахсларнинг техник ҳудуд бўйлаб исталганча ҳаракат қилиши Лига комиссари учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам машинаси учрашув стартига 20 дақиқа қолгандагина етиб келган. Яъни, жамоалар расмий машғулот ўтказаётган вақтда, уларнинг эҳтимолий жароҳат олиши мумкинлиги юзасидан қайғурилмаган. Учрашув бошланганидан кейин ҳам комиссар регламент асосида талаб қилган айрим масалалар ҳал этилмаган ва улар кечиккан ҳолатда амалга оширилган.

Лига «Сўғдиёна» клубининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор камчиликлари тегишли қўмита ёрдамида кўриб чиқилиши ва клубга нисбатан чора кўрилишини таъминлайди. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, клубга нисбатан жиддийроқ чора кўрилади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика