RU

Последние новости

ЦСКАдан жуда ёмон натижалар Новости

ЦСКАдан жуда ёмон натижалар

ЦСКА Европа лигасининг 5-тури доирасида "Вольфсберг"га мағлуб бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини йўқотди.

Виктор Гончаренко шогирдлари К гуруҳида 3 очко тўплаган ҳолда сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Шу орқали ЦСКА кетма-кет учинчи мавсумдирки еврокубокларда гуруҳдан чиқа олмади. Икки марта ЕЧЛда сўнгги ўринда қолиб кетган жамоа ушбу мавсумда Европа лигасида ҳам муваффақиятсизликка учради.

Ундан ташқари, москваликлар Европа лигаси доирасидаги сўнгги 11 ўйинида атиги 1 марта ғалабага эришди ҳолос. Бу ҳам ўтган мавсумда "Эспаньол" устидан қўлга киритилганди. Қолган ўйинларда 5 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. 

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика