ЦСКА - «Реал»: сотувда 5 000та чипта қолди
02 окт 2018 01:06
Новости
ЦСКА - «Реал»: сотувда 5 000та чипта қолди
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган ЦСКА ва Мадриднинг “Реал” клублари учрашувига чиқарилган чипталар деярли сотиб бўлинди.
Ҳозиргача стадион чиптахоналарида тахминан 5 000та чипта қолмоқда. Ўйин бугун, 2 октябрь куни Москва шаҳридаги “Лужники” стадионида бўлиб ўтади. ЖЧ-2018 финал учрашуви ўтказилган арена ўз бағрига 78 011 томошабинни сиғдира олади.
Маълумот учун, гуруҳ босқичининг илк турида ЦСКА сафарда “Виктория Пльзень” жамоаси билан дуранг (2:2) ўйнаганди. “Реал” эса ўз майдонида Римнинг “Рома” клубидан 3:0 ҳисобида устун келган эди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии