RU

Последние новости

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  8 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  5 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  17 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  16 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди ва учинчи ўринни қўлга киритди Новости

"Continental" халқаро турнири. Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди ва учинчи ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси "Continental" халқаро турниридаги иштирокини якунлади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари айни пайтда Миср терма жамоасига қарши учинчи ўрин учун кураш олиб боришди.

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мисрни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва "Continental" халқаро турнирида учинчи ўринни қўлга киритди.

40 - Гоооооооллл,баҳс тугашига 37 сония қолганда Анасхон Раҳматов Равшан Элибоевнинг пасидан кейин бир рақибни алдаб ўткир бурчакдан гол урди.

32 - Миср терма жамоаси ўйновчи дарвозабонни туширди.

26 - Гоооооооллл, Акбар Усмонов Хушнур Эркиновнинг пасидан кейин бирга-бир чиқиб борди ва ҳисобни йириклаштирди.

25 - Гоооооооллл, Ихтиёр Ропиев Ҳусниддин Нишоновнинг пасидан кейин тўпни рақиб дарвозабонининг устидан ошириб гол урди.

21 - Гоооооооллл, Анасхон Раҳматов тўпни рақибдан олиб қўйди ва кучли зарба билан ҳисобни очди.

Биринчи бўлим 0:0 ҳисоби билан якунланди.

12 - Баҳодир Аҳмедов тайм аут олди.


"Continental" халқаро турнири

"Show DC" мажмуаси, Бангкок

Ўзбекистон - Миср 4:0

Голлар: Анасхон Раҳматов 21, 40, Ихтиёр Ропиев 25, Акбар Усмонов 26

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Равшан Элибоев, 2.Анасҳон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 11.Акбар Усмонов, 14.Ҳушнур Эркинов.

Захирадагилар: 1.Рустам Умаров, 16.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 15.Суннатулла Жўраев.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Миср (дастлабки бешлик): 1.Гамал Муҳаммад Бадави, 3.Абдулраҳмон Эид Муҳаммад, 4.Алаа Муҳаммад Маҳмуд Эисса, 11.Муҳаммад Саид Муҳаммад.

Захирадагилар: 2.Маҳмуд Абдулваҳаб, 5.Абдулраҳмон Саид Маҳмуд, 6.Муҳаммад Ҳолид Сарҳан, 8.Маҳмуд Фати Иброҳим, 9.Карим Ҳамид Аҳмад, 12.Мустафо Муҳаммад Ҳалаф, 13.Салаҳ Ҳусни Афифи Морси, 14.Ториқ Абдулфаттаҳ Элқалиуби, 16.Аҳмед Фекри Элморси, 17.Али Рамадан Элдаба Иброҳим, 18.Эҳаб Атеф Ҳассан.

Бош мураббий: Самеҳ Салеҳ Ҳуссеин Эисса

Огоҳлантиришлар: А.Усмонов 9, И.Ропиев 11


ВИДЕО



Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика