RU

Последние новости

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  2 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Навоийда дуранг ўйнади Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Навоийда дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг асосий вазиятларни кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 17-дақиқада меҳмонлар посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борган Достон Ибрагимов тўпни дарвозабон устидан ошириб, тўрга йўллади. Дарвозага кириб бораётган тўпни "Локо" ҳимоячилари қайтариб қолишга эришишди.

39-дақиқада Достон Ибрагимов икки ҳимоячи қуршовидан катта тезликда қочиб кетишга уринди ва жарима майдончасига кириб келиб зарба берди. Илёсов жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

52-дақиқада Сардор Мирзаевнинг зарбасини мезбонлар посбони ушлаб олди.

59-дақиқада Тотадзенинг қўпол хатосидан кейин меҳмонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишди ва Сардор Мирзаевнинг кучли зарбасини Черемисин эгаллаб олди.

61-дақиқада Достон Ибрагимов дарвозага кучли зарба йўллади. Рақиб посбони тўпни қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб эгалик қилган Вацадзега нисбатан "Локо" ҳимоячилари қўполлик ишлатишди ва бош ҳакам пенальти белгилади. Лаша Тотадзе пенальтидан гол урди - 1:0. 

90-дақиқада Иброҳим Ғанихонов жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади - 1:1.

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


Coca-Cola Суперлигаси / 21-тур
1 октябрь, сешанба
18:00 - ҚИЗИЛҚУМ – ЛОКОМОТИВ 1:1
Ҳакамлар:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент), Олимжон Абдувосилов (Тошкент), Равил Шояхметов (Тошкент), Илья Илин (Бухоро)
Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Голлар: Лаша Тотадзе 61 пенальти, - 1:0. Иброҳим Ғанихонов 90, - 1:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Лустица (Суннатилла Абдуллажонов, 75), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Воҳид Шодиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов (Сардор Жаҳонов, 88).
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Жаҳонгир Ҳусанов, Файзулло Қамбаров, Миржалол Қосимов, Саиджамол Давлатжонов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов (Иброҳим Ғанихонов, 73), Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Медина Смит (Диёржон Туропов, 64), Йован Жокич, Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Арсланмират Аманов (Шерзод Каримов, 79).
Захира: Маъмур Икромов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Соҳибов, Авазбек Ўлмасалиев, Жавоҳир Эсонқулов, Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Остон Ўрунов 35, Азизбек Усмонов 37, Олег Зотеев 47, Мате Ватсадзе 82,


Кызылкум

Лаша Тотадзе - 61'

Суперлига. Тур 21

01/10/2019, 18:00

1
:
1
Завершен

Локомотив

Иброхим Ганихонов - 90'

45'
90'
61'  Лаша Тотадзе
90'  Иброхим Ганихонов



Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика