RU

Последние новости

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  0 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  10 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" - АГМК учрашуви жанговар дуранг билан якунланди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" - АГМК учрашуви жанговар дуранг билан якунланди

Coca Cola Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин бўлди.

Coca Cola Суперлига. 9-тур
13 июль, душанба
20:00 - ПАХТАКОР – АГМК 2:2
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Рустам Чориев.
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Голлар: Аманов 33, Зонич 53, Сергеев 71, Ҳамдамов 74.

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (4.Акром Комилов 89), 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец ( 23.Шерзод Аъзамов 26), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов 89), 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов 46), 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Эрен Дердийок (11.Игорь Сергеев 60)
Захира: 35.Санжар Қувватов, 7.Садриддин Абдуллаев,14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 29.Владимир Козак.

АГМК - 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (2.Акмал Шораҳмедов 46), 3.Сардор Раҳмонов, 88.Игорь Зонич, 11.Мурод Тошматов - 4.Миржамол Қосимов (6.Эркин Байдуллаев 46), 23.Йован Жокич - 77.Арслонмират Аманов (31.Сайдулло Раҳматов 80), 18.Баҳром Абдурахимов (10.Шаҳзод Нурматов 56), 8.Ҳожимат Эркинов - 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов 67).
Захира: 35.Валижон Рахимов, 17.Санжар Турсунов, 30.Жасур Умаров, 44.Бобурбек Юлдашев.

Огоҳлантириш: Машарипов 89.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди! 1 ва 2-ўриндаги жамоалар ўртасидаги баҳсда жанговар - 2:2 ҳисоби қайд этилди!

90+3. "Пахтакор" яна хавфли ҳужум ташкил этди. Бироқ, Султонов тўпни эгаллаб олди. 

90+2. АГМК тезкор қарши ҳужум уюштирди. Лекин вазият "оффсайд" билан якунланди. 

90+1. Черааанн! Бош билан берилган зарбани Султонов қайтариб қолди! Сейв!

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

89. "Пахтакор"да иккита ўзгариш. Ҳамдамов ўрнига Сиддиқов, Алижонов ўрнига Комилов майдонга тушди. 

87. Эркиновдан яна бир зарбааа. Бироз ноаниқ...

84. АГМК олдинга ўтмоқда.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


81. "Пахтакор"нинг навбатдаги ҳужуми. Султонов тўпни қайтариб юборди. 

80. АГМКда яна бир ўзгариш. Аманов ўрнига Сайдулло Раҳматов тушди.

79. Ҳожимат Эркиновнинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланади.

75. "Пахтакор" футболчилари яна битта хавфли зарбани амалга оширишди. Бироз ноаниқ. 

74. Яна битта голл! Достонбек Ҳамдамов ўнг оёғи билан Ҳамробековнинг етказиб берган тўпини голга айлантирмоқда - 2:2!


(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


72. ГООЛ! Игорь Сергеев бурчак зарбасидан сўнг боши билан рақиб дарбозасини ишғол этмоқда - 1:2!

70. Хавфли вазият! "Пахтакор" футболчисининг боши билан берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони Суҳроб Султонов эгаллаб олди. 

67. Мате Ватсадзе ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.

65. Ҳожимат Эркинов ажойиб рейд амалга оширганди. Лекин унинг чап оёқдаги зарбасини Элдор Суюнов ушлаб олди. 

63. Майдонда АГМК футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

60. Дердийок ўрнига Игорь Сергеев ўйинни давом эттиради.

56. Зарбааа! Амановнинг жаримадан берган кучли зарбасини Суюнов қийинчилик билан эгаллаб олди. 

56. АГМКда яна ўзгариш. Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шаҳзод Нурматов майдонга тушди.

55. Мана бу кутилмаган ўйин. АГМК яна олдинга ўтмоқда! Жарима зарбаси тепилади.

53. ГООЛ! Пенальтини Жокич аниқ амалга оширди! 0:2!

52. Пенальти! "Пахтакор" футболчиси АГМК ҳужумчисининг зарбасини қўли билан бартараф этмоқда.

51. "Пахтакор" кичик паслар орқали олдинга ўтишга уринмоқда.

48. Иккинчи бўлимни "шерлар" фаол бошлашди. 

46. "Пахтакор"да эса Собирхўжаев ўрнига Аброр Исмоилов ўйинни давом эттиради.

46. Танаффусда АГМК таркибида ўзгариш рўй берди: Миржамол Қосимов ўрнига Эркин Байдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов ўрнига Акмал Шораҳмедов туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


42. Дердийок томонидан берилган зарбани Султонов ушлаб олди. 

41. Сардор Собирхўжаевнинг берган зарбасини АГМК дарвозабони бартараф этди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


35. Ҳожимат Эркиновда яна бир ажойиб имконият юзага келганди. Бироқ у вазиятни голга айлантира олмади. 

33. ГОООЛ!!! Аманов боши билан зарба берган ҳолда Элдор Суюнов дарвозасини ишғол қилмоқда. Ушбу вазиятда унга ўнг қанотдан Ҳожимат Эркинов тўпни етказиб берганди. 

29. АГМКнинг навбатдаги ҳужуми Суюновнинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди. 

27. Ҳамдамоввв! Рақиб дарвозасига яқин жойда қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


26. "Пахтакор"да кутилмаган ўзгариш. Егорь Кримец ўрнига Шерзод Аъзамов ўйинни давом эттиради. Мезбонлар сардори жароҳат олди шекилли. У сардорлик боғичини Машариповга топшириб кетди. 

23. Дердийокнинг берган зарбаси ҳам ноаниқ.

22. АГМК футболчилари рақиб хатосидан фойдаланган ҳолда тўпни олиб қўйишди. Бироқ, Арсланмират Амановнинг узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. 

18. Қайд этиш лозимки, меҳмонлар сафида Турсунов, Йўлдошев ва Григалашвили каби футболчиларнинг жароҳати бор. Шу сабабли, бугун Миржалол Қосимов ушбу футболчилар хизматидан фойдалана олмаяпти. Умуман олиб айтганимизда, Суперлигани диққат билан кузатиб келаётган мухлисларимиз яхши билишади: АГМК рестартдан сўнг кўплаб ротацияларни амалга оширмоқда.

15. Давом этамиз.

14. АГМК посбони Суҳроб Султонов кичик жароҳат олди шекилли. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

12. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда.

10. Хавфли вазияттттт! Фаррух Сайфиевда яхши имконият юзага келганди. Лекин унинг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


7. Дердийок ҳужумда фол ишлатди. Меҳмонлар эркин жарима зарбасини беришади. 

4. АГМКнинг ҳужуми Сулаймоновнинг ноаниқ паси билан якунланди. 

2. Майдон марказига яқин жойда Машариповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

1. Учрашув бошланди! Турнир жадвалида 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турган жамоалар баҳси қизиқарли кечишига умид қиламиз!

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун биз биргаликда турнинг марказий учрашувини кузатиб борамиз. 

Пахтакор

Игорь Сергеев - 71', Достонбек Хамдамов - 74'

Суперлига. Тур 9

13/07/2020, 20:00

2
:
2
Завершен

OKMK

Арсланмират Аманов - 33', Йован Жокич - 53'

Главный судья: Шерзод Касымов

45'
90'
26'  Егор Кримец (Шерзод Агзамов)
46'  Сардор Собирходжаев (Аброр Исмоилов)
60'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
71'  Игорь Сергеев
71'  Одилжон Хамробеков
74'  Достонбек Хамдамов
74'  Одилжон Хамробеков
89'  Джалолиддин Машарипов
89'  Достонбек Хамдамов (Жавохир Сидиков)
89'  Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов)
33'  Арсланмират Аманов
33'  Хожимат Эркинов
46'  Миржамол Касымов (Эркин Бaйдуллаев)
46'  Миргиез Сулейманов (Акмаль Шорахмедов)
53'  Йован Жокич
56'  Баҳром Абдураҳимов (Шахзодбек Нурматов)
67'  Мате Ватсадзе (Зафар Палванов)
80'  Арсланмират Аманов (Саидулло Рахматов)

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика