RU

Последние новости

18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  0 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  2 17:35Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  2 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  7 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  1 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  4 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  27 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  6 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  15

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" пенальти эвазига "Динамо"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" пенальти эвазига "Динамо"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув ҳар икки жамоа аъзоларининг майдондаги фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 2-дақиқасидаёқ мезбонларда ҳисобни очиш учун имконият юзага келди. Бу вазиятда Азизбек Турғунбоевнинг меҳмонлар дарвозаси томон йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. Орадан бир дақиқа ўтиб яна "Навбаҳор" вакилларида гол киритиш учун жуда қулай имконият юзага келди. Мезбонларнинг 16-рақамли футболчиси Абдулҳай Исмоилов яқин масофадан йўллаган зарбасини "Динамо" посбони Ботирали Эргашев маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди.

10-дақиқада самарқандликларда ҳам мезбонлар дарвозасини ишғол этиш учун имконият юзага келди,"Динамо"нинг 18-рақамли футболчиси Аббос Шодмоновнинг узатмасидан сўнг Амиржон Сафаров тўпни "Навбаҳор" дарвозаси томон йўллади, бир оз ноаниқ.

Биринчи бўлимнинг 16-дақиқасида наманганликлар сафида мажбурий ўзгариш амалга оширилди. Ўйиннинг илк дақиқаларида бир оз жароҳат олган Абдулҳай Исмоилов ўрнига майдонга Муҳаммаджон Султонов туширилди. 20-дақиқада "Навбаҳор"нинг легионер футболчиси Александр Касьян томонидан бош билан йўлланган зарбани меҳмонлар ҳимоячиси бартараф этди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Сардор Эминовнинг зарбасини мезбонлар посбони Ўткир Юсупов эгаллаб олди. 34-дақиқада самарқандликлар ўз жарима майдончалари яқинида Александр Касьянга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Натижада учрашувни бошқариб бораётган ҳакам самарқандликлар дарвозасига жарима зарбаси белгиланди. Белгиланган жарима тўпини доимгидек Азизбек Турғунбоев амалга оширди, бироқ унинг зарбасини самарқандлик ҳимоячилар қайтариб қолишга муваффақ бўлдилар.
Биринчи бўлим сўнгига қадар жамоаларда гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.

Иккинчи бўлим ҳам ҳар икки жамоа вакилларининг ҳужумкор руҳдаги ўйини билан бошланди.

54-дақиқада "Навбаҳор" вакиллари томонидан ташкил этилган ҳужумни меҳмонлар посбони Ботирали Эргашев қайтариб қолди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида самарқандликлар ўз жарима майдончалари ичида Александр Касьянга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Натижада учрашувни бошқариб бораётган бош ҳакам Шерзод Қосимов 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Белгиланган пенальтини жабрланувчининг ўзи аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 1:0.

80-дақиқада меҳмонлар футболчиси Қадамбой Нурметов майдондан четлатилди. Натижада "Динамо" футболчилари майдонда 10 киши қолишди.
Учрашув шу тариқа "Навбаҳор"нинг кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.



19:15 - НАВБАҲОР – ДИНАМО 1:0
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Санжар Шоюсупов (Тошкент), Ҳусан Музаффаров (Тошкент)
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши)
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Гол: Александр Касьян 71 пенальти, - 1:0.

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов, 8.Шаҳзод Шайманов, 10. Азизбек Турғунбоев (91. Шерзод Ҳакимов, 62), 11. Александр Касьян, 15. Обид Жўрабоев, 16. Абдулҳай Исмоилов (98. Муҳаммаджон Султонов, 16) (95. Нодир Мавлонов, 79), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан (с), 55. Ғиёсжон Комилов, 99. Амирбек Жўрабоев.
Захирадагилар: 23. Дилшод Ҳамроев, 4. Азиз Ибрагимов, 5. Славко Лукич, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 34. Комилжон Тожидинов, 7. Аюбхон Номанов.

“Динамо”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Миркомил Лоқаев, 4. Ҳакимжон Аъламхонов, 7. Жасур Азимов (с), 10. Амиржон Сафаров, 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов (6. Акмал Холмуродов, 57), 18. Аббос Шодмонов (27. Ихтиёр Тошпўлатов, 65), 20. Сирож Ҳамроев, 23. Сардорбек Эминов (34. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 79), 24. Жасурбек Ўринов.
Захирадагилар: 22. Шоҳруҳжон Раимов, 8. Тимур Шарипов, 9. Низомжон Норов, 21. Дамир Темиров, 28. Обиджон Ҳакимов, 44. Дилмурод Каримов. 

Огоҳлантиришлар: Обид Жўрабоев 45, Акмал Холмуродов 59, Жасурбек Ўринов 70, Муҳаммаджон Султонов 75, Мирзоҳид Ғофуров 85, Жасур Азимов 89,

Четлатиш: Қадамбой Нурметов 80.


Навбахор

Александр Касьян - 71'

Суперлига. Тур 21

01/10/2019, 19:15

0
:
1
Завершен

Динамо

45'
90'
71'  Александр Касьян
80'  Кадамбой Нурметов

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика