RU

Последние новости

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  0 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  19 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 24-тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов якунланган турда "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб ўйнади. Қўқонликларнинг кўплаб ҳужумлари ва зарбаларидан кейин Илёсов жамоасини голлардан қутқариб қолди ва ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Машъал" ярим ҳимоячиси Сардор Абдураимов "Навбаҳор" билан баҳсда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Деярли майдон марказида тўпни эгаллаб олган футболчи уч нафар рақибни ортда қолдириб жарима майдони ичидан дарвозани ишғол қилди. Шу тариқа Сардор Абдураимовнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



Бу турда "Насаф" ўз майдонида амалдаги мамлакат чемпиони "Пахтакор"ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс давомида Ойбек Бозоров жуда ҳам фаол бўлди, бундан ташқари икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Ойбек Бозоров 24-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўз-ўзидан "Пахтакор"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган ва йирик ғалабага эришиб кумуш медаллар учун имкониятини жуда яхшилаб олган "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Championat.asia талқинига кўра 24-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика