RU

Последние новости

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  5 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  3 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  18 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  14 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари Новости

Coca Cola Суперлигаси. 16-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган ўйинлар ("Сўғдиёна" – "Нефтчи" учрашуви бундан мустасно) якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Олимпик" бу тур "Пахтакор" билан дуранг ўйнади – 1:1. Олимпиячилар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, бир нечта сейвни амалга оширди ва кўп марта жамоаси жонига ора кирди. Шу боис, "Олимпик" посбони Владимир Назаров Championat.asia сайти талқинига кўра, 16-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Қўқон-1912" бу тур Яйпанда "Навбаҳор"ни меҳмон қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Даврон Файзиев жамоаси шу куни ёрқин ўйин намойиш қилишди.  Шу тариқа, Championat.asia сайти талқинига кўра, Даврон Файзиев 16-турнинг энг яхши мураббийи дея топилди.



Бу турда "Қизилқум" аъзоси Александар Станисавлевич "Динамо" билан беллашувда бурчак зарбаси орқали дарвозани нишонга олиб, ўз мақсадига етди ва тур голи муаллифига айланди. 




"Қизилқум" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов "Динамо"га қарши баҳс тақдирини қайсидир маънода ўзи ҳал қилди. У 1 та гол урди ҳамда 2 марта ассистент вазифасини бажариб, навоийликларнинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, Темурхўжа Абдухолиқов Championat.asia талқинига кўра 16-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика