RU

Последние новости

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  73 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Сурхон" "Локомотив"дан бир очко олди Новости

"Сурхон" "Локомотив"дан бир очко олди

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" учрашуви якунланди.


СУРХОН – ЛОКОМОТИВ 1:1
28 октябрь 2020 йил. Термиз. "Сурхон" стадиони. 15:00
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Найим Қосимов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Гол:  5 - Александр Касьян 1:0, 44 - Кахи Махарадзе 1:1, 

"Сурхон": 45.Акбар Тўраев, 7.Низомжон Норов (17.Сардор Сулаймонов, 46), 8.Шерзод Каримов, 10.Шавкат Саломов, 11.Александр Касьян, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов, 70.Иброҳим Йўлдошев, 77.Асрор Ғофуров.
Захира: 1.Асилбек Аманов, 12.Азамат Аҳмедов, 6.Раҳматулло Бердимуродов, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Номозов, 22.Санжарбек Аҳмедов, 38.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 60.Ўрал Чориев.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Шаҳзод Шайманов (3.Жаҳонгир Абдумўминов, 71), 7.Кахи Махарадзе, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов (10.Марат Бикмаев, 71), 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 77.Диёржон Туропов (23.Абдул Азиз Юсупов, 90), 80.Фарруҳжон Иброҳимов (26.Дилшоджон Комилов, 71).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 9.Кирилл Погребняк, 17.Савелий Абрамов, 19.Авазбек Ўлмасалиев,  25.Жавоҳир Алижонов, .


ЯНГИЛАШ



90+2. Ўзгариш: Муҳаммад Али Абдураҳмонов Шерзод Каримовнинг ўрнига тушди

90+2. ЗАРБА. Марат Бикмаевнинг пасидан кейин Дилшод Комилов қулай нуқтадан аниқ зарба йўллай олмади...

Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди 

90. Ўзгариш:  Абдул Азиз Юсупов Диёржон Туроповнинг ўрнига майдонга тушди

89. УХХХХХ. Темурхўжа дарвозабон билан бирга бир чиқди ва ноаниқ зарба берди.

85. УХХХХХХ. Кахи - Кахи. Нималар қилмоқда. Темурхўжанинг ажойиб узатмасини Махарадзе барбод қилди!

75. ҚАНДАЙ ВАЗИЯТ. Темурхўжа яхши имкониятга чиқиб борди ва зарба берди, бироқ дарвозага кетаётган тўп Бикмаев тегди



71. Ўзгариш: Жаҳонгир Абдумўминов, Марат Бикмаев, Дилшоджон Комилов майдонга тушди. Улар Шаҳзод Шайманов, Фарруҳжон Иброҳимов ва Азизбек Амонов алиштирди.

65. УХХХХХ. Саломовда яна бир марта яхши имконият бўлди, бироқ унинг зарбасида аниқлик етишмади

61. УХХХХХ. Саломовда ажойиб имконият бўлди, бироқ унинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

55. ЗАРБА. Темурхўжа Абдухолиқов қулай нуқтада турган Азизбек Амоновга тўпни оширганди. Пасни кутмаган Азизбекнинг зарбаси ноаниқ кетди.

51. Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширди. Саломовнинг узатмаси ҳеч кимга тегмасдан, майдон ташқарисига чиқиб кетди

46. Ўзгариш: Низомжон Норов ўрнига Сардор Суялмонов майдонга тушди 

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

Диёр Туропов жарима майдончасига кириб пас берди, Кахи Махарадзе бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

44. ГООООООООЛ. Кахи ҳисобни тенглаштириди 



43. ЗАРБАААА. Темурхўжа жарима зарбасидан сўнг яхши имкониятга эга бўлди, бироқ тўпга бироз аниқлик етишмади

38. ЗАРБААААА. Диёр Туропов яхши имкониятга эга бўлди, бироқ Акбар Тўраев тўпни қайтаришга эришди

35. ЗАРБААА. Шавкат Саломовнинг чап қанотдан оширган тўпини Аъзамжон Алиев дарвозамиз томон йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.



29. ЗАРБААА. Шайманов яна бир марта яхши имкониятга кириб борди, бироқ унинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

27. «Сурхон» футболчилари яна битта яхши ҳужум ташкил қилишди, бироқ тўпга Касьяндан биринчи Жавоҳир етиб келди

22. УХХХХ. Қанотдан узатилган тўпни Азизбек Аманов боши билан зарба йўллади, бироқ тўқ бироз ноаниқ кетди.

19. ЗАРБАА. Шаймановнинг зарбасига аниқлик етишмади

15. Ҳозирча «Локомотив» футболчилари ҳеч қандай имкониятга эга бўлишмади.  

14. ЗАРБАААА.Мезбонлар бурчак зарбасини амалга оширди. Саломовнинг узатмасини Ғофуров кучли зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони ажойиб ҳаракат қилди.



Шерзод Каримовнинг жаримадан оширган тўпини Александр Касян боши билан берган зарбаси орқали дарвозамизга киритди.



5. ГООООООООЛ. Александр Касьян ҳисобни очди. 

Учрашув бошланди 

- Учрашув соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика