RU

Последние новости

07:55Расман. Осимхен "Наполи"ни тарк этди  1 07:37Расман. Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  2 23:30Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   10 23:08Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  17 22:40Санжар Турсунов: "Жаҳон чемпионати саралашларида яхши имкониятга эгамиз"  3 22:20Ўзбекистон кубоги. Сўнгги бор финалда қачон водий дербиси бўлган?  15 21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  12 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   13 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  8 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  9 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" пенальти эвазига "Андижон"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" пенальти эвазига "Андижон"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Андижон" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин.


ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН - 1:0
11 март 2021 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Наим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Бекзод Арипов. 

Гол: Ойбек Қиличев 31 пенальти, - 1:0.

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (4.Миржалол Қосимов, 87), 8.Георги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов (62.Жаҳонгир Эргашев, 55), 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳруз Садиллоев, 78), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 14.Файзулла Қамбаров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили.

"Андижон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 3.Эдгар Бернхардт (33.Дониёр Абдуманнопов, 63), 4.Усмонали Исмоналиев, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Мартин Боаки, 9.Камрон Сайдазимов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 74), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Дониёр Исмоилов, 28.Суннатилло Ҳамиджонов, 49.Пламен Димов, 77.Муҳаммад Исаев (70.Диёр Раҳимқулов, 46).
Захира: 32.Жавоҳир Қиличев, 2.Камрон Наджафалиев, 11. Абдулхай Исмоилов, 18.Абдуғани Камолов, .

Огоҳлантиришлар: Шерали Жўраев 23, Жасур Азимов 32,


ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди. "Қизилқум" - "Андижон" 1:0

90+2. ЗАРБААААААААААА! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБАААААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Мате Ватсадзе боши билан дарвозага йўллади, Зиёвутдинов тўпни қайтарди! 

87. Ўзгариш. "Қизилқум". Ойбек Қиличев ўрнига Миржалол Қосимов

85. Хавфли вазият! ЗАРБААААА! Мартин Боаки бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди, тўпни Нестеров қайтарди!

78. Ўзгариш. "Қизилқум". Ҳасанов ўрнига Садиллоев тушди

74. Ўзгариш. "Андижон". Камрон Сайдазимов ўрнига Фарҳод Соҳибжонов тушди

73. ЗАРБААА! Ойбек Қиличевнинг айланма зарбаси голга айланишига сантиметрлар етишмади...

69. Дониёр Абдуманноповнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини навоийликлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

67. Мезбогларнинг тезкор қарши ҳужумидан кейин Жамшид Ҳасанов рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди. Аммо ҳимоячилар Жамшиддан илдамроқ ҳаракат қилишди.

65. Ҳасанов-Ватсадзе комбинациясидан кейин Матенинг ерлатиб яқин бурчакка йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

63. Ўзгариш. "Андижон". Эдгар Бернхардт ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди 

55. Ўзгариш. "Қизилқум". Азимов ўрнига Эргашев тушди

48. Огоҳлантириш. "Андижон". Диёр Раҳимқулов 

46. Иккинчи тайм бошланди 

Ўзгариш. "Андижон". Исаев ўрнига Диёр Раҳимқулов тушди 




45+1. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Дониёр Исмоиловнинг навбатдаги уриниши ҳам ноаниқ...

38. ЗАРБА! Жасур Жалолиддиновнинг чамаси 35 метр масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ

32. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Жасур Азимов

31. ГООООООООООООООООООЛ! ОЙБЕК ҚИЛИЧЕВ 1:0. Ярим ҳимоячи пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. 




30. Пенальти! Низомиддин Зиёвутдинов Жамшид Ҳасановни йиқитди. "Қизилқум" пенальти тепади 

27. Ўйин анча жонли ва тезкор давом этмоқда. Бироқ хавфли вазиятлар у қадар кўп эмас

23. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Шерали Жўраев

22. Мезбонлар жарима зарбасини ўзига хос услубда амалга оширишди. Жамшид Ҳасановнинг ерлатиб берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди..

17. Андижонликларнинг камсонли ҳужумларидан бири. Яна Дониёр Исмоилов узоқ масофадан зарба беришга эришди. Бу галги зарба аввалгисиданда ноаниқ чиқди.

15. Мате Ватсадзенинг ўткир бурчак остидан ерлатиб йўллаган кучли зарбасини Зиёвутдинов эгаллаб олди... 

12. Зиёвутдиновнинг олдинроққа чиқиб олганини кўрган "Қизилқум" футболчиси тўпни дарвоза томон ҳаводан ошириб қўймоқчи бўлди. Аммо ноаниқ.

10. Жасур Жалолиддинов рақиблар жарима майдончаси ичига кириб бориб, тўпни шеригига етказиб бермоқчи эди тўпни рақиб футболчиси эгаллаб олди.

5. "Қизилқум" футболчиси Жасур Жалолиддиновга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика