RU

Последние новости

12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  12 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  13 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив" Новости

Coca Cola Суперлига превьюси. "Бунёдкор" - "Локомотив"

Бугун Coca Cola Суперлигаси 18-тур баҳсларига старт берилади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" Тошкент дербисида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Айтиш мумкинки, бу турнинг энг марказий учрашуви. Жамоаларни турнир жадвалида фақат 4 очко ажратиб турибди. "Пахтакор" 47 очко билан иккинчи ўриндаги "Локомотив"дан 13 очкога илгарилаб кетган. "Локо" ҳисобида 34 очко бор ва иккинчи ўринда кетяпти. "Темирйўлчилар"ни изма-из таъқиб этиб келаётган "Бунёдкор" эса 30 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.  

Кўриб турганингиздек, бугун "Бунёдкор" стадионида ёнма-ён ўринларда бораётган икки кучли жамоа қарама-қаршилиги гувоҳи бўламиз. "Бунёдкор" мавсум бошидан бери уй учрашувларини гоҳ Олмалиқда, гоҳ ТТЙМИ стадионида ўтказиб келди. Стадионга янги ётқизилган чим тайёр ҳолатга келгани учун раҳбарлар "Бунёдкор" стадионида ҳеч бўлмаса битта ўйин ўтказишга розилик билдиришди. 

Бугунги ўйин нимаси билан муҳим? Аввало жамоалар ўртасидаги очколар фарқи яқинлиги билан. Чунки тўрт очко катта эмас, шу боис иккала жамоа ҳам фақат ғалабани кўзлаб ҳаракат қилади. "Бунёдкор" тўрт очколик фарқни учтага қисқартиришга, "Локо" эса 7 очколик фарқни юзага келтириб "Бунёдкор"дан янада илдамлаб кетишга ҳаракат қилади. 

Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, бу йил Пахтакор" чемпион бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Кураш асосан иккинчи ўрин учун кечмоқда ва бунда айнан бугунги рақиблар кумуш медалларга асосий даъвогар ҳисобланади. Қолаверса бугун нафақат икки жамоа, балки ўзига яраша ном қозонган мураббийларнинг ҳам ўзаро "дуэли" гувоҳи бўламиз. Ҳозирда "Бунёдкор"да ишлаётган Вадим Абрамов учун собиқ жамоасига қарши баҳс олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. "Локо" устози Самвел Бабаян эса бугун сафарда биринчи уч очкосини қўлга киритишга ҳаракат қилади. 

"Бунёдкор" уйдаги ўйинларни кўтаринки руҳда ўтказяпти. Жамоа қаторасига охирги учта уй ўйинида ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" навбати билан "Динамо" (4:2), "Сурхон" (3:0) ва "Металлург" (1:0) клубларини мағлуб этишди. "Бунёдкор" охирги иккита уй баҳсида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. Биласизми? "Бунёдкор" бу йил ҳисобидан "ўз майдонида" фақат битта ўйинда мағлуб бўлган. Суперлига 2-турида жамоа "Пахтакор" стадионида "Пахтакор"га қарши мезбон сифатида тўп тепиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган. 

"Локомотив" ўтган турда "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Локо" уйдаги ўйинларда ғалабага эришяпти, бироқ сафарда негадир омад келмаяпти. "Темирйўлчилар" сафарда "Насаф"ни мағлуб этиб қайтишганидан бери учта ўйинни сафарда ўтказиб бошқа зафар қуча олишмади: икки мағлубият ва бир дуранг. "Локомотив" Самарқандда "Динамо"га 1:2, Жиззахда "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазиб, Термизда "Сурхон" билан 1:1 ўйнади. 

Албатта, сафарда қаторасига учта ғалабасиз ўйин "Локо" учун кўплик қилади, чунки жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Бу ҳам бугунги беллашув "Локо" учун нақадар муҳимлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, соат 19:15дан бошлаб "Бунёдкор" стадионида ажойиб футбол гувоҳи бўлсак ажаб эмас.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика