RU

Последние новости

17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  1 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  6 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  13 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  21

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади Новости

Coca Cola Суперлига. Фақат Навоий ва Жиззахда ВАРдан фойдаланилади

Теги :  ЎзФҲМВАР
Бугун 18-турга старт берилади.

Ёдингизда бўлса, 6 сентябрь куни мазкур турнинг 6 ўйини ВАР тизими ишлаши ҳақида хабар берилганди. 1 кундан кейин эса давлат тадбирлари билан боғлиқ сабаблар туфайли режада ўзгариш бўлиши айтилди. Ниҳоят, бугун "Қизилқум" — "Олимпик" ҳамда "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" баҳсларида ВАР ишлаши маълум қилинди.

Ҳолат юзасидан ЎзФҲМ матбуот хизматидан изоҳ сўрадик. М. Саримсоқовнинг таъкидлашича, 18-тур баҳсларининг ҳеч бирига давлат тадбирлари туфайли КТС юборилмайди. Навоий ва Жиззахдаги ўйинларда эса марказ томонидан шундай ҳолатлар учун харид қилинган янги технология ишлайди. 

Унинг ягона камчилиги ВАР томонидан ўрганиладиган вазиятлар (офсайд чизиғи, гол ҳисобга олиш ёки олмаслик,  пенальти ёки қизил карточка билан боғлиқ ҳолатлар)ни телетрансляцияга чиқариб бера олмаслиги мумкин. Бошқа ҳеч қандай муаммо йўқлиги айтилди. Яъни, ўйин вақтида бош ҳакам ва ВАР ҳаками ўртасида мулоқот бўлади, вазиятлар муаммосиз кўриб чиқилади. Фақатгина, юқорида қайд этилганидек, ВАР томонидан ўрганилаётган жараён телеэкранларда кўринмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Пахтакор" ўйинида ҳам айнан шу қурилмадан фойдаланилган.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика