RU

Последние новости

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  8 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


ЛОКОМОТИВ – ПАХТАКОР 0:1 
Гол: Сергеев 38'
29 ноябрь 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор " стадиони. 16:15 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Найим Қосимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 7.Кахи Махарадзе, 8.Вадим Афонин (19.Авазбек Ўлмасалиев, 69), 9.Кирилл Погребняк (10.Марат Бикмаев, 69), 14.Азизбек Амонов, 20.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 25.Жавоҳир Алижонов ( 77.Диёржон Туропов, 62), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (3.Жаҳонгир Абдумўминов, 80), 37.Шерзод Файзиев, 52.Жалолиддин Жумабоев, 80.Фарруҳжон Иброҳимов (26.Дилшоджон Комилов, 62).
Захира: 13.Рустам Нартаджиев, 4.Шаҳзод Шайманов, 70.Шоҳжаҳон Қиличев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 21.Аброр Исмоилов, 27.Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 76), 17.Достонбек Ҳамдамов (23.Шерзод Аъзамов, 86), 10.Драган Черан (18. Хожимат Эркинов, 76), 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игор Сергеев.
Захира: 25.Элдор Суюнов, 8.Асадбек Собиржонов,  28. Диёр Холматов, 77.Эрен Дердийок, 99.Жавоҳир Сидиқов.


Локомотив

Суперлига. Тур 25

29/11/2020, 16:15

1
:
0
Завершен

Пахтакор

Игорь Сергеев - 38'

45'
90'
62'  Фаррух Иброхимов (Дилшод Комилов)
62'  Джавохир Алиджанов (Диер Турапов)
69'  Кирилл Погребняк (Марат Бикмаев)
69'  Вадим Афонин (Авазбек Улмасалиев)
80'  Шухрат Мухамадиев (Жаҳонгир Абдумуминов)
38'  Игорь Сергеев
76'  Сардор Собирходжаев (Садриддин Абдуллаев)
76'  Драган Черан (Хожимат Эркинов)
86'  Достонбек Хамдамов (Шерзод Агзамов)

ЯНГИЛАШ


Баҳс ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Дарвозабон ўз ўрнини тарк этгани боис Эркинов бундан фойдаланмоқчи бўлди, аммо ноаниқ ўйнади.  

86. "Пахтакор"да алмаштириш: Ҳадмамов ўрнига Аъзамов тушди. 

84. Ғуломовнинг узатмасини Қувватов эгаллаб олди, "Локо" вазият яратишга интилмоқда. 

80. "Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Муҳаммадиев ўрнига Абдумўминов туширилди. 

76." Пахтакор"да 2 та ўзгариш: Собирхўжаев ўрнига Абдуллаев, Черан ўрнига Эркинов ўйинни давом эттиради.  

74. Зарба!  Чераннинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди.  

73. Зарба!  Бу сафар Махарадзе бош билан зарбе берди, Қувватов ўз ўрнида! 

72. Зарба!  Амоновнинг узатмасидан кейин Бикмаев бош билан зарба йўллади, ноаниқ. 

69. "Локомотив"да 2 та алмаштириш: Погребняк ўрнига Бикмаев, Афонин ўрнига Ўлмасалиев туширилди. 

66. Ууухх! Ҳамдамовнинг ҳаводан узатган тўпидан кейин Сергеев бош билан дарвозани ишғол этишга уринди, аммо Жумабоев зарба йўлига тўғаноқ бўлди.  

64. Жумабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

62. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Иброҳимов ўрнига Комилов, Алижонов ўрнига Туропов тушди. 

60. Зарба! Собирхўжаевнинг зарбасидан сўнг Илёсов тўпни қайтарди.

58. Зарба!  Сергеевнинг зарбаси дарвозага етиб бормасдан ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

55. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда. "Шерлар" босим уюштирмоқдалар.

53. Зарба!  Игорь Сергеевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

52. Зарба!  Погребнякнинг кучсиз зарбасини Қувватов қийинчиликсиз эгаллаб олди.

50. Зарба!  Афониннинг зарбасини Қувватов қайтарди. 

49. "Пахтакор" ҳужумга ўтди, Черан марказда турган Сергеевга аниқ пас беролмади.  

47. Қандай вазият! Погребняк вазиятдан унумли фойдаланиш ўрнига қулай позицияга чиқиб бораётган шеригига пас беришга уринди, тўп йўқотилди...  

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Зарбааа! Амонов ҳаводан ажойиб пас узатди, Погребняк эса яқин масофадан бош билан зарба йўллади, зарбани Қувватов қайтаришга эришди!

42. Машарипов Файзиевни алдашни уддасидан чиқди, аммо якунда ноаниқ пас намойиш этди. 

38. ГОООООООООООЛЛЛ! Игорь Сергеев!  Сайфиевнинг қойилмақом узатмасидан кейин ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, ўнг оёқда гол урди – 0:1!  


37. Зарбааа!  Амоновнинг кучли зарбасини Қувватов иккинчи уринишда бўлса-да, эгаллаб олди. 

34. Қандай вазият! Сайфиев қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Қувватовга эмас, Амоновга бериб қўйди, ҳужумчи эса Қувватовни доғда қолдира олмади ва тўпни олдирди. 

32. Зарба! Ууух!  Азизбек Амонов қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

30. Баҳс юқори темпда кечмоқда. "Темирйўлчилар" футболчиси Алижоновнинг ажойиб ҳаракати бесамар тугади.

27. Зарбааа! Махарадзенинг зарбасига озгина аниқли етишмади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.  

25. Ғуломовнинг жаримадан узатган тўпини Санжар Қувватов мушти билан узоқлаштирди. 

22. Зарба!  Жавоҳир Алижоновнинг бош билан берган зарбаси анча кучсиз чиқиб қолди. 

19. Махарадзенинг пасидан кейин Погребняк яхши вазиятга эга бўлди, аммо ўйиндан ташқари ҳолат эканлиги маълум қилинди. 

18. Жавоҳир Алижонов чап қанотда фаоллик кўрсатиб, икки рақибини алдаб ўтди. 

15. Зарба! Сайфиев ҳимоячиларни чалғитиб, зарба берди, лекин тўп Файзиевга тегиб қайтди, қайтган тўпга Собирхўжаев эга чиқди ва зарба йўллади, зарба йўлига Афонин тўғаноқ бўлди. 

15. Сайфиев ўнг қанотдан олдинга интилган Ҳамдамов томон узатмани амалга оширди, офсайд. 

13. "Локо" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил этишга уриняпти. 

10. Афонин майдон марказида Собирхўжаевга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

8. Зарба!  Машариповнинг чамаси 15 метрдан ерлатиб йўллаган зарбасини Илёсов қайтара олди. 

6. "Локо" ҳужумда тўпни йўқотди, мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди.  Сергеевнинг зарбасини Илёсов қайтарди. 

4. Ҳамдамов яна бир бор Сергеевни пас билан таъминлади, бу гал ҳам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

2. Достонбек Ҳамдамов Игорь Сергеевни бирга-бир ҳолатга олиб чиқувчи пасни берди, аммо форвард офсайдда қолиб кетганди.

1. Ўйин бошланди! 


"Пахтакор" футболчилари Марадона хотираси шарафига унинг номи туширилган либосларда чиқиб келишмоқда.

- Учрашув соат 16:15 да бошланади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика