RU

Последние новости

10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  0 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  5 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  10 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  11 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  22 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58

Coca Cola Суперлига. АГМК йирик ғалабага эришди Новости

Coca Cola Суперлига. АГМК йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган АГМК - "Андижон" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



Coca Cola Суперлига. 24-тур
24 ноябрь, сешанба
16:00 - АГМК - АНДИЖОН 4:0

Голлар: Абдураҳимов 24, Юлдашев 26, 68, Ватсадзе 42.

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Александр Давиденко

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов (20.Мирғиёс Сулаймонов 73), 3.Сардор Раҳмонов (5.Дилшод Жўраев 83), 7.Элгужа Григалашвили ( 77.Арсланмират Аманов 73), 11.Мурод Тошматов, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (4.Миржамол Қосимов 73), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов 83), 23.Йован Жокич, 44.Бобурбек Юлдашев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Шаҳбозбек Нурматов, 30.Жасурбек Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов.

"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 5.Хушнуд Авилов (25.Қаҳрамон Баҳодиров 70), 6.Бахтиёр Қосимов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 17.Абдулло Олимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев (28.Фарҳод Соҳибжонов 56), 33.Дониёр Абдуманнопов, 80.Шаҳбоз Жумабоев (11.Сирож Мелиев 56)
Захира: 13.Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 20.Асилбек Азизов, 99.Жамшид Ҳомидов.

Огоҳлантиришлар: Раҳмонов 48, Исроилов 83, Тошматов 83.


ЯНГИЛАШ


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90+1. Санжар Турсуновнинг зарбасини Адҳамов эгаллаб олди.

90. Иккинчи бўлимга икки дақиқа вақт қўшиб берилди.

85. АГМК сафида Раҳмонов ўрнига Жўраев, Ватсадзе ўрнига Полвонов ўйинни тугатиб қўяди.   

82. Майдонда тушунмовчилик. Исроилов ва Тошматов келиша олмай қолди. Уларнинг ҳар иккисига ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

73. АГМКда учта ўзгариш. Григалашвили ўрнига Аманов, Шораҳмедов ўрнига Сулаймонов, Абдураҳимов ўрнига Қосимов майдонга тушди.

70. "Андижон" таркибида Авилов ўрнига Баҳодиров майдонга тушди.



68. ГООЛ! Бобурбек Юлдашев бошида берган зарбаси орқали ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди - 4:0!

67. "Бургутлар" сафида Ҳамидов ўрнига Олимов ўйинни давом эттиради.

61. Мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 



56. "Андижон"да иккита ўзгариш. Жумабоев ўрнига Мелиев, Юлдашев ўрнига Соҳибжонов майдонга тушди.

48. Раҳмонов марказда рақибга нисбатан бироз қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


42. ГОООЛ! Ғофуровнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Мате Ватсадзе боши билан "Андижон" дарвозасига йўллаб қўйди. 

38. Мезбонлар ҳимоячилари орасида бироз тушунмовчилик бўлди. Аммо бу орқали юзага келган бурчак зарбасидан меҳмонлар фойдалана олишмади.

34. Тўп назорати ҳалиям АГМК футболчиларида.



26. ГООООЛЛЛЛЛ! Бобур Йўлдошев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди! Бурчакдан узатилган тўп йўл-йўлакай Элгужа ва Жокичга тегиб, дарвозага бурилди. Қайтган тўпга Йўлдошев зарба бериб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.



24. ГОООЛ! Баҳром Абдураҳимов рақиб жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди. Адҳамов унинг зарбасини қайтарганди, аммо Баҳром такрорий зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0!

12. Ўйин курашларга бой ўтмоқда.

5. Энди андижонлик футболчилар олдинга ўтишди. Аммо бу фойда бергани йўқ.

3. Зарбааа! Ғофуровнинг берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 

-ЎЙИН БОШЛАНДИ!

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Суперлига 24-тури доирасида АГМК ҳамда "Андижон" ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика