RU

Последние новости

17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни ижарага берди  0 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  1 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4 11:39Марк Краснов: "Арал" яхши жамоа экан, клубда барча ишга профессионал ёндашади"  0

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар Новости

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар

Теги :  ЖЧ-2018Coca-Cola
Кеча, 5 июль куни Тошкентдаги «Coca-Cola» заводида футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар омадли инсонларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Акцияда ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчи 3 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасидаги Швеция - Швейцария ўртасидаги ўйинни "Зенит Арена" стадионидан томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Россиядан қайтиб келгач ғолибларга завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Улар ўз орзулари ушалишига ёрдам берган компаниянинг тарихи, фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.




«Coca-Cola» ва «Coca-Cola Zero» маркали ичимликлар ёрдамида ўтказилган акция 9 апрелдан 15 июнга қадар бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давом этди. Акцияда жами 20 дона чипта ва 0,5 литр ҳажмдаги 1,620,000 дона ичимлик ўйналди. Ушбу акцияда кумушранг қопқоқли, промо-кодли, махсус реклама этикеткасига эга бўлган 0,5 литрли «Coca-Cola Classic» ичимлиги иштирок этди.



«Ўзбекистоннинг 20 нафар фуқаросига футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг кескин ўтган ва ҳиссиётларга тўла бўлган ўйинини томоша қилиш имкониятини яратиб берганимиздан хурсандмиз. Улар уникал имкониятга эга бўлишди, сабаби «Coca-Cola» - Жаҳон чемпионатининг глобал ҳамкори - ушбу акцияни бизнинг минтақада ҳамма давлатларда ҳам ўтказгани йўқ. Ундан олдинроқ «Coca-Cola» FIFA билан ҳамкорликда Жаҳон чемпионати кубогини Тошкент шаҳрига олиб келди ҳамда 2000га яқин мухлис уни яқиндан кўриш ва расмга тушиш бахтига муяссар бўлди.

Компаниянинг мақсади – дунёдаги барча инсонларнинг юракларини бирлаштириш ва ижобий ҳиссиётларни уйғотиш. Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби глобал мусобақаларга ҳомийлик қилиш мана шу мақсад йўлидаги ишлар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бизнинг реклама кампанияларимиз ва таклифларимизни кузатиб боришларини тавсия қиламан, ахир «Coca-Cola» бутун дунёга ўзининг янгиликлари билан машҳур, ҳамюртларимизни янгиликлар билан қувонтиришда давом этамиз», дейди «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston» бош директори ўринбосари У.Т.Турдиев.



Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар инсоннинг ярми Тошкентдан, қолган ярми эса Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах вилоятларидан эди. Ғолиблар сафар таассуротлари билан ўртоқлашишди:

А.Маҳмудов (Тошкент шаҳридан): «Coca-Cola» компаниясига ажойиб сафар, Санкт-Петербургда футбол бўйича Жаҳон чемпионатидек байрамда иштирок этиш ва уни ҳис қилиш имкониятини яратиб бергани учун миннатдорчилик билдираман. Барчаси юқори даражада ташкил этилди!!!»

Ш.Ғаниев (Шаҳрисабз шаҳридан): «Ғаройиб имконият учун «Coca-Cola» Ўзбекистон компаниясига раҳмат айтаман. Санкт-Петербургдаги стадионда томоша қилган ўйиндан олган таассуротлар ва ажойиб ҳиссиётлар, унутилмас сафар учун миннатдорчилик билдираман!!!»

Д.Дадабаев (Тошкент шаҳридан): «Ўзбекистондаги «Coca-Cola» компанияси акциясининг биринчи ғолиби бўлганимга ҳалигача ишонгим келмаяпти. Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Шахсан ўзим ва барча ғолиблар номидан, Россиядаги мундиалга ва тарихий Санкт-Петербург шаҳрига саёҳат учун раҳмат айтаман»

Қуйида ғолибларнинг Санкт-Петербург шаҳридаги расмларини томоша қилишингиз мумкин:

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика