RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Чуст-Пахтакор"да янги мураббий иш бошлаш арафасида Новости

"Чуст-Пахтакор"да янги мураббий иш бошлаш арафасида

Ўтган йили биринчи лигада кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган "Чуст-Пахтакор" бу йилги мавсумга ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб раҳбари Фаҳриддин Нажмиддиновнинг "СА"га хабар беришича жамоа аъзолари эртадан навбатдаги йиғинга киришади. Қуръа натижаларига кўра, "Чуст-Пахтакор" чемпионатни сафарда бошлайди.

Жумладан дастлаб "Қўқон-1912" билан куч синашса, кейинги тур Андижонда "ЎзДонгЖу" меҳмони бўлади.

Айтганча ўтган йили биринчи даврадан кейин бош мураббий Роберт Гай "Навбаҳор"га ўтиб кетгач унинг ўрнига Хайрулло Абдиев олиб келинганди. Маълум бўлишича Абдиев ҳам чустликлар билан хайрлашган. Шу боис жамоа раҳбарлари бу йил бошқарув постига янги номзодларни кўриб чиқмоқда. Олинган маълумотларга кўра, катта эҳтимол билан "Чуст-Пахтакор"ни бу йил Виталий Легай бошқаради. Андижонлик мураббий бунгача Эдгар Гесс ва Александр Аверьянов сингари таниқли мураббийларга яқиндан ёрдамлашган. Эндиликда у мустақил равишда ишлаш имкониятига эга бўлиб турибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика