RU

Последние новости

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  20 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  371 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  19 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  34 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас Новости

«Чуст-Пахтакор» Роберт Гай билан осонликча хайрлашмоқчи эмас

Шарқ минтақаси иштирокчиси Чустнинг «Чуст-Пахтакор» жамоасини жорий йилдан Роберт Гай бошқариб келмоқда.
Айтиш керакки, ушбу мутахассис Чустда ёшлардан иборат курашчан жамоани шакллантира олди. Унинг клуби кўрсаётган ўйин ҳам кўпчиликда илиқ таассурот қолдирмоқда дейиш мумкин. Шу боис бош мураббий Роберт Гайга олий ва биринчи лига клубларидан қизиқиш бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Роберт Гай иккинчи даврадан Навбаҳор мураббийлар штабида ишлаши кутилмоқда. Бунга ойдинлик киритиш мақсадида, «Чуст-Пахтакор» жамоаси раҳбари Фахриддин Нажмиддинов билан суҳбатлашдик.

«Дарҳақиқат, охирги пайтларда Гайнинг Навбаҳорга ўтиши ҳақидаги гаплар урчиб кетди. Лекин биласизми, бош мураббийнинг жамоамиз амалда тузган бир йиллик шартномаси мавжуд. Шу боис у аввало биз рухсат берсаккина, бошқа жамоага ўтиб ишлайди. Тўғри, бугунги кунда Гайга Навбаҳор ва Андижон клублари қизиқишаётганлиги тўғрисида гаплар юрибди. Лекин ҳеч қайси клуб ҳозирча бизга расмий таклиф билан чиқмаган. Гайнинг ўзи ҳам жамоадан кетишни ўйламаяпти. Унинг фаолиятидан тўла тўкис қониқиш хосил қилмоқдамиз. Шунга монанд бош мураббийимизга барча шароитларни яртиб берганмиз. Умид қиламанки, Гай билан хамкорлигимиз узоқ муддат давом этади», - дейди "Чуст-Пахтакор" жамоаси раҳбари.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика