RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Чуқур" ёхуд "Шуҳрат" стадиони Новости

"Чуқур" ёхуд "Шуҳрат" стадиони

Бугунги кунда Навоий шаҳридаги “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли тилида “Чуқур” номи билан машҳур (Навоий шаҳар хокимлигига қарашли) “Шуҳрат” футбол ўйингоҳи мавжуд.

Ушбу ўйингоҳдан бугунги кунга қадар кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан.

70-йилларда “Пахтакор” жамоасининг умидли футболчиларидан бири бўлган Шуҳрат Ишбўтаев айнан ушбу стадионда футболдаги дастлабки сабоқларини олгани албатта эътиборга молик. Бундан ташқари “Қизилқум” ПФК футболчиси Ф.Қамбаров,шунингдек замонавий ўзбек футболининг энг яхши ёш футбочилари деб тан олинган Қаршининг “Насаф” жамоасида тўп сурувчи Ислом Кенжабоев ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Жасур Жалолиддиновлар ҳам айнан ана шу майдонда тўп тепиб футболга кириб келишган.

Гарчи ана шундай иқтидорли футболчилар етишиб чиққан майдонга сўнги йилларда масъул мутасаддилар бўлган Навоий шаҳар хокимлиги томонидан эътибор қаратилмаяпти. Вахоланки бир вақтлар вилоят чемпионатида мунтазам иштирок этиб келган “Автомобилчи” жамоаси, хозирги кунда “Шуҳрат”номи остида мусобақада кучлилар қаторида тилга олинадиган жамоа уй учрашувларини айнан шу ўйингоҳда ўтказар эди. Сўнги тўрт беш йилдан бери махаллий хокимият томонидан майдонга бўлган эътибор сустлашгач стадион ахволи ёмонлашиб “Шуҳрат” жамоаси чемпионатдаги учрашувларини ижара асосида бошқа ўйингоҳларда ўтказишга мажбур бўлиб келмоқда. Табиийки майдон таъмиралаб холатда. Бундан ташқари бугунги кунда вилоят футбол маҳорати мактабида фаолият олиб бораётган мураббийлар Х.Ишбўтаев, А.Пирназаров, И.Турсунов, О.Қодиров, Х.Сафаров ва У.Нарзиевлар футболга қизизқувчи ёшларга футболнинг сир-асрорларини ушбу майдонда ўргатиб келишган.

“Шуҳрат” футбол клуби раҳбари А.Норқуловнинг такидлашича,у бир неча бор шаҳар хокимлигига майдонни таъмирлашга ёрдам беришларини сўраб расмий хат билан мурожаат қилган. Аммо бу уринишлар ўз самарасини бермаган. Яна шунингдек клуб раҳбарининг айтишича 2020 йил 10 июль санасидан Республикамиз бўйлаб карантин чоралари янада кучайтирилмасдан олдин ушбу майдонда ҳашар ва хомийлик асосида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу таъмирлаш ишларига “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси ҳамда “Zarafshan Golden Group” хомийлик қилишмоқда. Майдонга артизан қудуқ ўрнатилиб майса учун дринаж тизими йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари майдондаги кийиниш-ечиниш хоналари ҳам таъмирланиб, хомийлар томонидан замонавий майсаўрувчи аппарат ҳам харид қилиниши режалаштирилган дейди клуб раҳбари.Ушбу хайрли ишларга “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси раҳбари Ў.Шарипов, “Zarafshan Golden Group” раҳбари У.Пайзиев ҳамда “Шуҳрат” футбол клуби раҳбари А.Норқуловлар бош-қош бўлишиб, бир қатор жонкуярлар майдонни яхшилаш учун хашарда фаол қатнашишмоқда. Шунингдек Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби томонидан “Шуҳрат” жамоасига янги мавсум учун либос ва тўрлар совға қилинган.

“Шуҳрат” футбол клуби ушбу қилинаётган беминнат ёрдамлари учун “Навоий Полимер сервис” хусусий корхонаси, “Zarafshan Golden Group” ва “Бунёдкор” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради. Ушбу эзгу ишлардан сўнг “Шуҳрат” ўйингоҳидан ажаб эмас келажакда яна Ш.Ишбўтаев, Ф.Қамбаров, И.Кенжабоев ҳамда Ж.Жалолиддиновларга ўхшаган футболчилар етишиб чиқса.



Шахбоз Ғуломов.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика