RU

Последние новости

00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  1 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  7 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  188 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2

Чой Хюн Йеон: “Навбаҳор”га келиб адашмабман” Новости

Чой Хюн Йеон: “Навбаҳор”га келиб адашмабман”

“Навбаҳор”га янги мавсум арафасида жанубий кореялик футболчи Чой Хюн Йеон қўшилди. Унинг келиши олдиндан кутилаётганди.

Чунки бу ҳақида бош мураббий Рашид Ғофуров айтиб ўтганди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи саналган ушбу ўйинчини мухлислар жуда илиқ кутиб олишди. Айтиш керакки, Чой Хюн Йеон олий лигамиздаги биринчи жанубий кореялик футболчига айланди. Наманганда бўлиб ўтган байрам тадбири арафасида ундан дастлабки интервьюни олдик.

-   Чой, юртимизга хуш келибсиз?
-   Раҳмат. Авваламбор бу жамоага келганимдан жуда хурсандман. Клубнинг ўз танлаган йўли ва мақсади бор. Шахсан менинг ҳам олдимга қўйган вазифам бор. Жамоамиз билан тўртта ўринни эгаллаб келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини истаймиз.   

-   Клубга келишингиз биланоқ байрам тадбирида иштирок этиш имкониятига эга бўлдингиз. Сизга ёқдими?
-   Албатта ёқди. Мени ҳайрон қолдирган нарса шу бўлдики, фахрий футболчилар олдингидек, шижоат билан дриблинг кўрсатишган ҳолда ўйнашди. Қизиқ, орадан 20 йил ўтгандан кейин мен ҳам улар каби ўйнай олармикинман деб ўйланиб қолдим (кулади).

-   “Навбаҳор” клубидан таклиф тушганида уни қандай қабул қилдингиз?
-   Бу жамоадан таклиф бўлганида бошида ўйланганман. Чунки Наманган шаҳри ва “Навбаҳор”ни яхши билмасдим. Лекин Ўзбекистоннинг футболи тараққий топаётганидан хабардор эдим. “Навбаҳор”нинг ўзига хос тарихи борлигини ҳам билардим-у, бироқ бугунги ҳолати хусусида ҳеч нима билмасдим. Шундай бўлса-да, бу ерга келишга қарор қилдим. Бу ерда ҳамма нарса менга ёқяпти. 


-   “Навбаҳор”дан таклиф тушган пайтда интернет орқали Ўзбекистон ва клуб тўғрисида маълумотлар тўпладингизми?
-   Менинг рафиқам интернетни жуда яхши тушунади. Шунинг учун маълумотлар тўплашда у менга катта ёрдам кўрсатди. Аммо у қадар кўп маълумотлар тўплангани йўқ. Шу боис интернет орқали олган маълумотларимиз унчалик юқори бўлмади. Шунга қарамасдан, таваккал қилиб бу ерга келишга қарор қилдим. Энди кўриб турибманки, танлаган қароримдан адашмабман.

-   Чемпионатимиз учун янги футболчи бўлганингиз сабабли мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз?
-   2006 йили профессионал фаолиятимни бошлаганман. Ўша йили “Жежу Юнайтед” жамоасида тўп сурганман. У ерда 2009 йилгача бўлдим. 2010 ва 2012 йиллар оралиғида эса “Поханг Стилерс” клуби учун ўйнадим. Кейин 2014 йилгача “Сеонгнам” жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилганман. Сўнг бир йил Хитойнинг “Ятай” клубида тўп сурганман. Ўтган йили Малайзияда Куала-Лумпур жамоасида ҳам ҳаракат қилганман. Энди эса кўриб турганингиздек, “Навбаҳор”даман.

-   Фаолиятингиз давомида қайси таниқли ўйинчилар билан бирга тўп сургансиз?
-   Ку Жа Чол билан бирга тўп сурганман. Умуман айтганда, Жанубий Корея терма жамоасидаги кўплаб ўйинчилар жамоадошим бўлишган. Рақиб сафида бир қанча яхши савиядаги легионерларга қарши тўп сурганман. Лекин уларнинг машҳурлигига унчалик эътибор қаратмаганман.

-   Бу сиз учун янги клуб, янги мамлакат ҳисобланади. Бу ерга мослашишингиз қийин бўлмаяптими? Ким ёрдам беряпти?
-   Ҳар доим яхши жамоаларда ўйнаш менинг орзуим бўлган. Қачондир хориждаги ана шундай клубларда тўп суриш менинг мақсадларимдан бири бўлган. Ҳозир эса мен бахтлиман. “Навбаҳор” фаолиятимда янги босқич ва янги тажриба бўлади деб ишонаман. Ўзимдаги ҳиссиётларни шунчаки таърифлаб бера олмасам керак.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.   
"Футбол Экспресс" газетаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика