RU

Последние новости

20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  5 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  45 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2

Чорак финалда тўхтадик: Ўзбекистон U20 - Сенегал U20 - 0:1 Новости

Чорак финалда тўхтадик: Ўзбекистон U20 - Сенегал U20 - 0:1

Янги Зеландиядаги ёшлар ўртасидаги мундиал чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Сенегал учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон - Сенегал - 0:1
Ҳакамлар:
Овидиу Хатеган, Октавиан Совре, Себастьян Жорж (учаласи Руминия), Жон Питти (Панама)

Гол: Мамаду Тиам 76, - 0:1

Ўзбекистон:
12.Дилшод Ҳамроев, 2.Рустам Ашурматов, 3.Иброҳим Абдуллаев (11.Жавоҳир Сидиқов, 88), 5.Одил Ҳамробеков, 6.Акром Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров (18.Равшан Хурсанов, 87), 14.Хуршид Ғиёсов (4.Миржамол Қосимов, 83), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достон Турсунов

Захира:
1.Сарвар Каримов, 21.Ботирали Эргашев, 7.Темур Толипов, 13.Аббос Отахонов, 15.Нажмиддин Нормуродов, 16.Сардор Азимов,

Сенегал:
21.Ибраҳима Си, 4.Муҳамет Сане, 6.Элимане Сиссе, 8.Сиди Сарр, 13.Алҳассан Силла, 14.Мусса Коне (3.Анделиноу Корреа, 84), 15.Мусса Вагуе, 17.Рожер Гомис (9.Мусса Ба, 90+5), 18.Алассан Соу (11.Малик Нианг, 75), 19.Мамаду Тиам, 20.Реми Нассалан

Захира:
1.Хадимде Ндиайе, 2.Абдуллае Ндионе, 5.Папа Диене Файе, 7.Ибраҳима Ваджи, 10.Фаллоу Нианг, 16.Сейду Си

Огоҳлантиришлар:
Муҳамет Сане 43, Алҳассан Силла 48, Акром Комилов 90+3.


                                              ЯНГИЛАШ
                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Ўйин тугади, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги юриши тўхтатилди.

90+5. Ўзгариш. Сенегал. Рожер Гомис ўрнига Ба тушди

90+4. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Шомуродов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига узатди, ҳакам дарвозабонга нисбатан қоида бузилди деб топди...

90+3. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акром Комилов

90+2. Ёшларимиз гол уриш учун шошиб ҳаракат қилишмоқда, Сенегал эса вақт чўзмоқда...

90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

88. Ўзгариш. Ўзбекистон. Иброҳим Абдуллаев ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди

87. Ўзгариш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров ўрнига Равшан Хурсанов тушди

86. Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. Забиҳилло Ўринбоевнинг пасидан сўнг посбон тўпни ушлаб олди

84. Ўзгариш. Сенегал. Мусса Коне ўрнига Анделину Корреа

83. Ўзгариш. Ўзбекистон. Хуршид Ғиёсов ўрнига Миржамол Қосимов тушди

80. Ҳозирга қадар ёшларимиз рақиб дарвозаси томон биттагина аниқ зарба беришди, Сенегалда бу кўрсаткич 6тага тенг

76. Реми Нассалан чап қанотдан тўпни шеригига узатди Мамаду Тиам осонгина дарвозага йўллади - 0:1

76. ГОЛ! 0:1. Тиам

75. Ўзгариш. Сенегал. Алассан Соу ўрнига Малик Нианг тушди

73. ЗАРБААААА! Ҳимоячларимизнинг қўпол хатосидан сўнг рақибларда гол уриш учун имконият юзага келди, яхшики Комилов тўпга ташлаб хавфни қайтарди!

71. Вакилларимиз хавфли ҳужум ташкил этишди, дарвозабон жарима майдонини тарк этиб боши билан тўпни қайтарди

68. Хавфли вазият! Шукуров дарвозабон билан курашди, Ўринбоев зарба бера олмай қолди

65. Ҳужумчиларимиз кўп бор олдинга ўтишмоқда, аммо Шомуродов ва Ўринбоевга аниқлик етишмаяпти

62. ЗАРБА! Нассалланнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.

59. Хавфли вазият! Шомуродовдан яна омад юз ўгирди!

57. Элдор Шомуродов қулай имкониятни бой берди...

56. Сенегаллик футболчилар жарима тўпини амалга оширишди, дарвозабонимиз ўз ўрнида

55. Алҳассан Силла жароҳат олди ва шифокорлардан ёрдам олди.

52. ЗАРБА АААААААААА! Рожер Гомиснинг зарбасини Дилшод Ҳамроев қайтарди!


50. Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, рақиб учун кутилмаган қарорлар кузатилди, бироқ зарба йўқ....

48. Огоҳлантириш. Сенегал. Алҳассан Силла

47. ЗАРБААААА! Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0

44. Хавфли вазияяяят! Ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйиши натижасида рақиб бирга бир вазиятга чиқиб кетди, Дилшод Ҳамроев жамоамизни голдан қутқарди

43. Огоҳлантириш. Сенегал. Муҳамет Сане

42. Кетма-кет икки марта бурчак тўпи тепдик, иккаласи ҳам самарасиз кетди

41. Ўринбоевнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

40. Рожер Гомис майдон марказида Забиҳилло Ўринбоевни йиқитди.

37. Вакилларимиз ҳужумга ўтишмоқда, лекин сўнгги тўп узатишлар ноаниқ чиқмоқда

34. Ўринбоев тўпни Шомуродовга узатди, тўп бироз кучсиз йўлланди

30. ЗАРБА! Мусса Вагуенинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини Ҳамроев қайтарди!

28. Ўйинг темпи тенглашди, иккала жамоа ҳам ҳужумга ўтишмаяпти

25. Айни пайтга келиб тўп билан муомала қилиш бўйича кўрсаткич - 50-50!

23. ЗАРБА! Реми Нассалан чиройли тарзда дарвозамизга зарба берди, Ҳамроев тўпни ушлаб олди

22. Акром Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди, дарвозабон ўз жойида

20. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Қандай вазият! Бурчак тўпидан сўнг вакилларимиз икки марта дарвозага йўллашди, дарвозабон Сенегални голдан қутқарди!

19. Яна бир вазиятга эга бўлдик. Шукуров тўпни Ўринбоевга узатди, Забиҳиллонинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди

16. Ҳамробековнинг жарима майдонига узатилган тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди

15. Ўринбоевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб кучини йўқотди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди

11.ЗАРБА! Мусса Коне жарима майдонимиз ичига ёриб кириб зарба берди, ноаниқ, кейинги дақиқада ҳам айнан шу футболчи зарба берди, бу сафар ҳам ноаниқ

10.Дастлабки 10 дақиқада тўп билан муомала қилиш борасида рақибимиз анча устун 39-61

9. ЗАРБА! Шукуров тўпни ерлатиб Ўринбоевга оширди, Забиҳиллонинг зарбаси ноаниқ кетди!

8. Хуршид Ғиёсов ўнг қанотдан жарима майдонига киришга уринди, уни Али Сиссе қўполлик билан тўхтатди. Жарима тўпи тепамиз.

5. Африкаликлар жарима тўпига эга бўлишди. Силланинг узатиб берган тўпига Дилшод Ҳамроев эгалик қилди

3. Вакилларимизнинг ҳужуми, ўнг қанотдан узатилган тўпга Шомуродов ета олмади. Ҳимоячилар яхши ўйнашди

1. Илк ҳужумни сенегалликлар ташкил этишди. Бироқ Мамаду Тиам қоида бузди ва ҳужум тўхтади.

1.ДИҚҚАТ ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Айтгача учрашувни яқиндагина ҳарбий хизматдан қайтиб келган Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб боради. 4.5 гуруҳга саломлар...

- Иккала жамоа майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда...

- Бироз аввал чорак финалнинг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтди. Бразилия Португалияни, Мали эса Германияни мағлуб этди. Қизиғи иккала учрашув ҳам пенальтилар сериясига қадар давом этди. Ўзбекистон ва Сенегал ўртасидаги ўйин ғолиби ярим финалда Бразилияга қарши ўйнайди.

- Айни пайтда Веллингтонда ҳаво ҳарорати 14 даража иссиқ, шамол тезлиги 13 метр/секундига, намлик 80 фоиз.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари Ўзбекистон ва Сенегал ўртмасидаги ўйин бошланмоқда.

- Учрашув соат 09:30да бошланади.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика