RU

Последние новости

21:44Жасур Жалолиддинов: "Терма жамоага чақирув олиш - ғурур ва катта шараф"  0 21:17ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 20:55МЮ раҳбарияти жамоанинг собиқ футболчисини қайтаришни муҳокама қилмоқда  4 20:31Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда иккита назорат ўйинини ўтказади  2 20:02Кайседо: "Росеньор "Челси"да ўз ишини аъло даражада бажаряпти"  1 19:35АПЛ афсонаси "Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида тўхтата оладиган жамоани айтди  10 19:13Мане ва Браим Африка Миллатлари Кубогининг рамзий терма жамоасига кирди  0 18:46Эрон чемпионати. "Трактор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Ҳамробеков 78 дақиқа ўйнади  0 18:25Салоҳ "Ливерпуль" афсоналари рейтингида учинчи ўринга кўтарилди  9 17:59"Барселона" асосий футболчиси 1 ойга сафдан чиқди  3 17:37Расман: Исломбек Баратов — "Локомотив" футболчиси!  4 17:23Расман: Валижон Раҳимов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:04Голбан: "Андижон"нинг олдига жиддий мақсадлар қўйилган"  6 16:36Пишурнинг ўғли "Жирона"га ўтмоқда  8 16:15"Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан муроса кўчасини танлади  7

Чўққидан "Чуқур"га... Новости

Чўққидан "Чуқур"га...

Одам ўзини унутса, уни бошқалар ёддан чиқаришига кўп вақт кетмайди...

Сарлавҳадан кейин старт ҳам ғалати бўлди. Яна охирига кўп нуқта қўйилган. Мазкур (...) белги турли маъноларни ифодалашини биласиз: гапнинг тугалланмагани, фикр йўналишининг кескин бурилиши, сўзловчининг ҳаяжонланиши ва ҳоказо. Бугун сиз билан айтадиган гаплари битмаган, аммо ҳикоясининг охирига ... қўйилган қаҳрамон ҳақида суҳбатлашамиз.

Ҳозир қанчалик тушкун кайфият бағишламасин, бу ҳикоя рангли ҳарфлар билан бошланган, замонида кўпчиликка умид берган эди. У футбол оламига тўфондек кириб келди. 3-дивизиондан АПЛга ўтганида атиги 19 ёшда бўлиб, дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ энг яхшилар қаторини банд қилди. 

Европа чемпионатида Рунининг ёнига Хендерсон ёки Милнер эмас, у қўйилди. Жаҳон чемпионати арафасида трансфермаркт портали 22 ёшли қаҳрамонимизни 100 млн еврога баҳолади (ҳозир ер шарида атиги 3 нафар шундай футболчи бор). 

2019 йилда жамоасини ЕЧЛ финалига етаклар экан, унинг номи "Пари Сен-Жермен", "Реал Мадрид" сингари клублар билан боғланганди. Бугун эса АПЛнинг ўртамиёна жамоаларидан ҳам харидор топилмаяпти.

Янги мавсумни "Эвертон"да бошлаган хавбек гол уришни унутиб қўйганига анча бўлди. Аниқроғи, роппа-роса 1 йилдан бери ҳеч қайси жамоани хафа қилмаяпти. Гол нима? 19 ёшида Англия термасининг ажралмас бўлагига айланган йигитча бугун АПЛда ўйнолмаяпти. 2022 йилда бор-йўғи 367 дақиқа.

Аллақачон пайқаган бўлишингиз керак, сиз "Тоттенхэм"даги ўйинлари орқали таниган Деле Алли ҳақида гапиряпмиз. 2018 йилда 100 миллионга баҳоланган ярим ҳимоячининг нархи 26 ёшида 16 миллионга тушиб қолди. Бундай "чўкиш"дан кейин футболчига топ-лигалардан таклиф топилмади. Ўз навбатида Лэмпард ҳам уни "Эвертон"да кўришни истамаяпти. Шу туфайли Алли олдидаги ягона жиддий чақириқни қабул қилиб, "Бешиктош"га ўтди.

У Балотелли ва Гомез каби Туркияда ўзини қайта кашф қила оладими? Ёки Истанбул Делега ҳам катталик қиладими? Буни ҳозирча билмаймиз. Аммо битта нарса аниқ. АПЛ — шубҳасиз, энг кучли лига. "Водафон Парк" стадиони эса "Чуқур" сериали суратга олинган машҳур маҳалладан 3 км узоқликда жойлашган.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика