RU

Последние новости

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  23 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак Новости

Чипта нақд, энди мундиалгача ухлаб қолмаслик керак

Кечаги оқшомни футболга бағишладим десам муболаға бўлмайди.

Суперлигадан бошланган томоша Саудия орқали Европа сари йўл олди. Барчасини эсон-омон ниҳоясига етказиб, шуни пайқадимки, уйқумни ҳам стадионда унутиб қолдирган эканман. Вақтни зое кетказмасдан фильм томоша қилишни бошладим. У ҳам футбол ҳақида. Аббос Киаростамининг дадам туғилган даврда суратга олган "Футбол ишқибози" фильми ижобий таассурот қолдирди. Тан оламан, фильм туфайли эрта уйғонишимга Женисбек Пиязовдан баландроқ овозда куйлаган будилник ҳам ёрдам бера олмади.

Картина сюжети тахминан шундай: Эроннинг Малайер шаҳридаги камбағал оила фарзанди футбол жинниси эди, ҳар куни кўча чангитиб тўп тепарди. Мактабдаги ўқиши эса меникидан фарқ қилмаган ва ҳар йили имтиҳондан йиқилган. У севимли жамоаси "Персеполис"нинг ўйинини томоша қилиш учун Теҳронга бормоқчи бўлади. Сафар харажатлари учун эса ҳатто ўғирликка қўл уриб, шаҳар аҳолисини бир қанча усуллар билан чув туширади.

Хуллас, болакай орзуси сари дадил қадам ташлаб, Теҳронга етиб боради, бор пулини сарфлаб бўлса-да, чиптафурушдан чипта сотиб олади ва стадионга киради. Фильм "Шум бола" асари бироз ёдга солиб юборади. Чиптафуруш воқеасининг ўзи ҳам бошимиздаги хотира картасидан ҳали ўчиб улгурмаган нималарнидир эслатади. 

Биламизки, Эронда футболга бўлган талаб юқори ва трибунада жой тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ўйин бошланишидан уч соат илгари стадион ҳудудига кирган болакай қовжиратаёган қуёш нури остида вақт ўтказишни истамасдан салқинроқ ерда майса устида кутишга қарор қилади ва пинакка кетиб қолади. Уйқусидан уйғонган бола стадион томон шошиб югуради ва шуни кўрадики, ўйин якунланиб, тозалик ходимларидан бошқа барча стадионни тарк этиб улгурганди...

Фильмга оғиб кетиб, айтмоқчи бўлган фикримдан бироз узоқлашдим. Демоқчиманки, кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди. Ҳар ҳолда фильмдаги болакай сингари уддабурон фитна усулида эмас. Навқирон футболчилар чинакам меҳнати ва машаққатли ғалабалари эвазига Теҳронга эмас, ундан сал нарироққа йўл олишади.

Ўсмирларнинг икки ўйини икки хил таассурот қолдирган бўлиши мумкин. Биринчи ўйинда таиландлик футболчининг четлатилиши тугал хулоса чиқаришга бироз тўсқинлик қилди. Иккинчи ўйинда эса қондош уйғур футболчилари етакчига айланган хитойликлар баъзи камчиликларимизга кўзгу тутиб беришди.

Рақамлар билан бошингизни қотирмоқчи эмасман, зийрак "миллионлар ўйини" ишқибозлари кечанинг ўзидаёқ статистикани кола қилиб ичиб юборишган.

Демоқчиманки, мундиал чиптасига эга бўлган укаларимиз фильм қаҳрамонига ўхшаб "ухлаб қолишмасин". Ҳа, улар муносиб эътироф этилишга лойиқ, бироқ уларсиз ҳам нормал ўтадиган тадбирлар, яна қандайдир учрашувларга жалб этилмаслигини, шунингдек, ҳали турнир якунланмасдан туриб, мундиал ҳақида ширин хаёллар оғушида бўлмаслигини истардим.

Биринчи вазифа бажарилгандир, аммо ҳали кепкаларни осмонга ирғитишга эрта деб ўйлайман. Бу футболчилар шунчаки жаҳон чемпионати иштирокчиси деган ном билан қолиб кетиши керак эмас. Ўзбекистонликларнинг нималарга қодир эканлигини бир неча ёш катта бўлган акаси амалда намоён этиб берди. Демак, бизнинг чегарамиз Қатарда тугаб қолмаслиги керак. Мундиалга эса Осиё чемпиони деган ном билан бориш ўзгача файз бағишлайди.

Ҳа, уларнинг "ухлаб қолмаслиги" учун бош мураббий анча тер тўкишига тўғри келади. Умид қиламанки, Ислом Исмоилов деганда, унинг "Турон"даги шов-шувли интервьюлари билан эмас, Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатидаги ижобий натижалари билан ёдга оламиз. Футболчилар қайд этган натижа эса жамият ижтимоий ҳаётида сиқимаслик ҳақида мусиқий маслаҳат бераётган ҳамда нотўғри операция қилинган блогер мурожаатидан кейинги учинчи воқеага айланади.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика