"China Cup" мусобақасида 3-ўринни олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча тунда юртимизга қайтиб келди
27 мар 2019 10:30
Новости
"China Cup" мусобақасида 3-ўринни олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча тунда юртимизга қайтиб келди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган "China cup-2019" мусобақасида қатнашиб, 3-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Кеча тунда вакилларимиз узоқ давом этган парвоздан сўнг юртимизга қайтиб келишди. "China cup-2019" мусобақасида Эктор Купер шогирдлари иккита ўйин ўтказишди. Ярим финалда Уругвайга қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди. Иккикинчи ярим финалда Хитой Тайланддан кичик ҳисобда мағлуб бўлди. 3-ўрин учун кечган баҳсда терма жамоамиз аъзолари мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушиб, Элдор Шомуродовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Финал учрашувида эса Уругвай Таиланд дарвозасига жавобсиз 4та гол киритди.
Эндиликда терма жамоамиз Жаҳон чемпионати саралашига тайёргарликни давом эттиради.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии