RU

Последние новости

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  13 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси Новости

Чех – барабан чалиш, Бекхэм – қиличбозлик. Юлдузларнинг хоббиси

Футболчиларнинг ҳаёти ва хаёли футболдан бир дақиқа ҳам узилмайди деб ўйласангиз, хато қиласиз.

Албатта, улар бутун ҳаётини футболга бағишламаган ва футболдан бошқа хоббиси ва ўзига хос одатлари мавжудлиги табиий. Келинг, ҳозир баъзи бир дунё таниган футбол юлдузларининг қизиқарли хоббилари қанақа эканлигини билиб оламиз.

Петр Чех – барабанчи

Афсонавий дарвозабон Петр Чехнинг энг ёқтирган хоббиси барабан чалишдир. Чехиялик бу ҳақда интерьюларидан бирида айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, 2010 йилдан бошлаб барабан чалишни ўргана бошлаган. Ҳозир ҳам баъзида оилавий байрамларда Петр "барабанчи" позициясида ҳаракат қилиб туради.

Тео Уолкотт – болалар китоблари муаллифи

Англиялик ҳужумчи Тео Уолкотнинг болалар учун мўлжалланган китоблар нашр эттириши ҳақида эшитганмисиз? Китоблар мавзуси асосан, футболга бағишланган. Англияда китобсевар ота-оналар фарзандлари учун Теодан янги китоблар кутишади. 

Майкл Оуэн – от пойгаси ишқибози

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси спортниг яна бир бошқа тури – от пойгасига жиддий мухлислик қилади. Энг ёқтирган хоббиси отларни пойгага тайёрлаш. Йирик отхонасида бу учун алоҳида одамларни ёллаган. Шахсан ўзи ҳам кичик от пойгаларида қатнашиб туради.

Дэвид Бекхэм – қиличбоз

Футболдаги фаолиятидан кейин Голливуд ҳаётини танлаган суперюлдуз қиличбозликка ҳам қизиқиб қолган. Унинг яқин дўсти, киноюлдуз Уилл Смит бу ҳақда шундай дейди:

"Кўпинча Бекхэм билан Том (Круз)нинг уйида қиличбозлик билан соатлаб шуғулланамиз".

Хави – қўзиқоринчилик шинавандаси

"Барселона" афсонаси Хавининг севимли хоббиларидан бири – бу қўзиқоринчилик. У ҳатто Жерар Пике ҳамда Шакирани қўзиқорин теришга таклиф қилган. Гвардиола эса ҳазиломуз тархда шундай деганди: 

"Қўзиқоринчилардан ёмонлик чиқмайди".

Тони Кроос – нишонни пойлаш (darts).

Германиялик чарм тўп устаси Тони darts ўйинини ёқтиради. Балки жуда кўп шуғуллангани учунми, бу футболда ўз аксини топади. Германия терма жамоаси футболчилари Крооснинг одатидан хабар топиб, ҳазил сифатида унга darts совға қилишган.

Жо Аллен – товуқчилик фермалари соҳиби

"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси ўзига хос бизнесмен. Жо Алленнинг айни пайта бир нечта товуқ фермаси мавжуд бўлиб, рафиқаси билан бирга тухум сотиладиган дўконларни ташкил қилишган.

Юқоридагилар айрим футболчиларнинг ажойиб ва ўзига хос қизиқишлари эди. Футбол – ҳаммаси эмас. Қизиқиш ва одатлардан воз кечиш эса мушкул масала, ҳатто у қўзиқоринчилик ва товуқчилик билан алоқадор бўлса ҳам.

Шуҳрат Хомидов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика