RU

Последние новости

02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  16 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона" Новости

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона"

Бугун, 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да "Лион" ҳамда "Барселона" ўртасида Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашуви бўлиб ўтади.

Бу жамоалар ҳозиргача Чемпионлар лигасида ўзаро 6та баҳс ўтказишган.

2001 йил, 10 октябрь. "Барселона" - "Лион" 2:0

2001 йил, 23 октябрь. "Лион" - "Барселона" 2:3

2007 йил, 19 сентябрь. "Барселона" - "Лион" 3:0

2007 йил, 28 ноябрь. "Лион" - "Барселона" 2:2

2009 йил, 25 февраль. "Лион" - "Барселона" 1:1

2009 йил, 12 март. "Барселона" - "Лион" 5:2


Ушбу ўйиндан олдин "шерлар" сафида жиддий йўқотиш бор. Жамоа сардори Набиль Фекирда битта ўйинга дисквалификация бор. Бундан ташқари Рафаэль ва Амин Гуири жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Тангуй Ндомбеле ва Жэйсон Денайерларнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Каталония клуби сафида ҳам йўқотишлар мавжуд. Артур, Рафинья ва Яспер Силлессен жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборишади.

Тахминий таркиблар

"Лион": Лопес, Менди, Морель, Марсело, Дубуа, Ауар, Тузар, Ндомбеле, Депай, Дембеле, Траоре.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Дембеле, Суарес, Месси.


"Лион" - "Барселона" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар:

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 5та ўйинида дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши ўтказган сўнгги 6та учрашувнинг 5тасида камида 2тадан гол урган

- "Барселона" Чемпионлар лигасидаги охирги 6та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ

- "Барселона" "Лион"га қарши кечган сўнгги 6та ўйинда мағлубиятга учрамаган

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика