Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин
11 сен 14:27
Новости
Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин
Мадриддаги "Атлетико"нинг уй стадиони "Рияд Эйр Метрополитано" 2026/27 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасининг финал учрашувига мезбонлик қилиш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда COPE радиостанцияси хабар берди.
Манбага кўра, Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УEФА) бу қарорни 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ижроия қўмита йиғилишидан сўнг эълон қилади.
"Метрополитано" стадиони 1993 йилда қурилган, реконструкция ишлари 2017 йилда якунланган. Арена 70 692 томошабинга мўлжалланган. 2019 йилда "Атлетико"нинг уй стадиони Чемпионлар Лигаси финалига мезбонлик қилган, ўшанда "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" соврин учун ўйинда тўқнаш келган (2:0).
2025/26 йилги мавсум финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги "Пушкаш Арена"да ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии