RU

Последние новости

00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  0 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги футболчи керак. "Турон" ҳали ўз сўзини айтгани йўқ". Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан интервью Новости

"Чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги футболчи керак. "Турон" ҳали ўз сўзини айтгани йўқ". Абдуқаҳҳор Хожиакбаров билан интервью

Яйпаннинг "Турон" жамоаси жорий мавсум Суперлигада дебют қилаётганидан хабарингиз бор.

Ўтган мавсум Про лигада иштирок этган жамоаниг Суперлигага мослашиш учун маълум вақтга эҳтиёж сезиши табиий ҳол ҳисобланади. Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ катта эканлиги ҳам бунда муҳим рол ўйнайди. Мослашиш жараёнида гоҳида натижалар ҳам яхши кўриниш олмаслиги мумкин. "Турон" ҳозирда мана шу жараённи бошидан ўтказмоқда. Бундай паллада битта ғалаба кўп нарсани ўзгартириб юборади. Жамоа кубокда "Арал Самали" ва "Андижон"ни мағлуб этди. Бу эса уларга бўлажак ўйинларда руҳий жиҳатдан кўмак бериши шубҳасиз. Биз бу борада "Турон"нинг тажрибали футболчиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаровнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Юқорида таъкидлаганимиздек кетма-кет мағлубиятлардан сўнг қўлга киритилган биргина ғалаба барчасини ювиб кетади. Айниқса руҳият жиҳатдан кўтаринкилик ва ишонч бериши тайин. "Турон" кубокда ғалаба қозониб озгина бўлсада ғалаба таъмини ҳис қилиб олди. Ушбу ютуқлар футболчиларнинг руҳиятини қай даражада ижобий томонга ўзгартирди?

- Тўғри таъкидладингиз. "Турон" бу йил илк бор Суперлигада қатнашмоқда. Чемпионат стартида натижаларимиз қониқрарсиз бўлди. Ғалабани аввалроқ қўлга киритишимиз мумкин эди. Кўрган бўлсангиз, ўз майдонимизда "Локомотив" билан баҳсда тайёр ғалабани қўлдан чиқардик. Ўзимизни хатоларимиз эвазига дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Жиззахда "Сўғдиёна" майдонида камида дурангга эришишимиз мумкин эди, деб ўйлайман. Ҳакамнинг хатоси билан мағлубиятга учрадик. 

- Кетма кет мағлубиятлардан сўнг натижалар ички муҳитда ҳам тушунмовчиликлар юзага келиши табиий. "Турон"да бундай ҳолат бўлмадими?

- Йўқ бундай ҳолат бўлмади. Жамоада ички муҳит жуда яхши. Мураббийлар, ҳомийлар бизни тўғри тушунган ҳолда далда бериб туришибди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдириб қоламан.  


 

-  Олдинда жамоани "Пахтакор" ва АГМКга қарши қийин ўйинлар кутмоқда. Шундай экан бу ўйинларда жамоанинг асосий қуроли нима бўлиши мумкин? 

- Мазкур баҳсларда рақибларимиздан очко олиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши бизга қўшимча устунлик беради. Чунки Яйпанда катта футбол яқин яқиндан бўлиб келмоқда. Шу боис маҳаллий иқшибозлар бу ерга катта жамоалар келишини интиқиб кутишади. "Турон"ни ҳали сафдан чиқариш ноўрин. Натижаларимиз аста-секин яхшиланиб боради. Жамоа ҳали ўз сўзини айтгани йўқ.

- Кубок ўйинларига кўп жамоалар беписанд қарагани ёки бор эътиборни чемпионатга қаратишни лозим топгани боис  жиддий эътибор бермади. "Турон" икки фронтда ҳам баробар курашни давом эттиришга имконият ва кучи етадими?

- Беписанд қаради демаган бўлардим. Ўзбекистон кубогида кўп жамоалар ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имконият беришди. Ёшларни синовдан ўтказишди. Шу боис натижалар турлича кўриниш олди. Икки фронтда ҳам кураш олиб боришимизга кучимиз ва имкониятимиз етади. Кубокда узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз. 

- "Турон"га Суперлигага мослашиш қандай кечмоқда? Айрим жамоаларда бу жараён тезда ўтиб кетади...

- Бизга тақвим ҳам қийин келди. Таркибимизда кўп маҳоратли ижрочилар бор. Уларнинг ёрдамида мослашиш жараёнидан тезда ўтиб оламиз, деган умиддаман.  


 

- Ўз вақтида "Бунёдкор"да Сколари қўл остида Ривалдо, Луизао каби жаҳон юлдузлари билан бирга тўп тепгансиз. Ҳақиқий легионер қандай бўлиши кераклигини кўргансиз. Нима деб ўйлайсиз Ривалдо савиясидаги легионерлар яна чемпионатимизга қай томондан наф келтиришига ишонасиз? 

- Ундан сўнг чемпионатимизга Ривалдо даражасидаги легионер келгани йўқ. Аммо охирги мавсумларда "Пахтакор"да Драган Черан, "Насаф"да ўйнаётган Марко Станоевич яхши савиядаги легионер эканлигини исобтламоқда. Фикримча Ривалдо каби топ юлдузлар керак. Бироқ уларга катта маблағ ҳам зарур. Эсласангиз ўша пайтларда "Бунёдкор" иштирокидаги ўйинларда, вилоятларда стадионлар тўлиб тошарди. Қайсидир маънода бразилиялик юлдуз стадионларга мухлисларни қайтишига ҳам сабабчи бўлганди. 

- Шу вақтгача тўп тепган жамоаларингиздан "Сурхон"дан ташқари барча жамоаларда соврин қўлга киритгансиз. "Бунёдкор" билан чемпионлик, АГМК билан мамлакат кубогида зафар қучгансиз. Бу ёқимли анъанани давом эттириш ниятингиз борми?

- "Бунёдкор" билан совринлар ютиш насиб қилган. Худога шукур дейман. АГМК билан 2018 йил Ўзбекистон кубоги финалида "Пахтакор"ни мағлуб этиб тарихга киргандик. Нима учун буни "Турон"да такрорлашим мумкин эмас? Бу жамоа билан ҳам соврин ютишга ҳаракат қиламан.  


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика