"Челси"нинг собиқ футболчиси "Локомотив"нинг потенциал рақиби сафига кўчиб ўтди
05 янв 2020 18:58
Новости
"Челси"нинг собиқ футболчиси "Локомотив"нинг потенциал рақиби сафига кўчиб ўтди
Жидданинг "Ал Аҳли" жамоаси "Црвена Звезда" ярим ҳимоячиси Марко Марин билан шартнома имзолади.
Саудия Арабистони клуби хавбек билан шартнома борасида расман келишиб олди. Шартнома тиббий кўрикдан сўнг имзоланади. 30 ёшли Марин "Вердер", "Челси", "Севилья"даги фаолияти билан кўпчиликка маълум. У 2010 йилги мундиалда Германия термаси билан бронза медалларга эга чиққан.
Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 3 гол киритди.
Агарда "Локомотив" 21 январь куни Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасини мағлуб этса, Жидданинг "Ал Аҳли" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Комментарии