"Челси"нинг 7 футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйин олдидан тунги клубга боришди
05 апр 2019 15:31
Новости
"Челси"нинг 7 футболчиси "Вест Хэм"га қарши ўйин олдидан тунги клубга боришди
Кеча, 4 апрель куни "Челси"нинг бир неча футболчиси Лондондаги Raffles тунги клубига ташриф буюришди.
Ўша кеча тунги клубга Гари Кэхилл, Эмерсон Палмиери, Этан Ампаду, Росс Баркли, Рубен Лофтус-Чик, Дэниел Дрикуотер ва Оливье Жирулар йўл олишган экан.
Тунги клубни биринчи бўлиб 01:30да Кэхилл тарк этди. Бинони энг кеч тарк этган Оливье Жиру (02:25) бўлди. Дринкуотер клубдан икки қиз ҳамроҳлигида чиқиб кетди.
"Челси" 8 апрель куни "Вест Хэм"га қарши АПЛнинг 33-тур учрашувини ўтказади. Баҳс "Стэмфорд Бриж"да ўтказилади.
Комментарии