RU

Последние новости

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси! Новости

"Челси" юлдузига айланган МЮ мухлиси!

"Манчестер Юнайтед" академияси мураббийи Колин Литтл "Челси"нинг келажакдаги юлдузи Коул Палмер атиги 16 ёшдалигида клуб у билан шартнома имзолашга қанчалик яқин бўлгани ҳақида сўзлади.

"Мен Коул Палмернинг оиласини жуда яхши биламан, унинг отаси ва амакиси билан танишман. Ишонасизми, биз Коул Палмерни 16 ёшида ўзимизга жалб қилишга жуда яқин эдик. У иккиланаётганди ва мен унинг "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эканлигини билардим.

У кетиши мумкин бўлган ёшда, яъни 16 ёшда эди, шундай эмасми? Улар "Манчестер Сити" бўйича ҳам иккиланиб қолган.

Менимча, охир-оқибат "Манчестер Сити" унга етарлича яхши таклиф берган.

Аммо аслида у ҳар доим "Манчестер Юнайтед" фанати бўлган ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз яқин эдик, ўзаро суҳбатимиз ҳали ҳам эсимда", – деди Литтл The Athletic’нинг "Talk of the Devils" подкастида.

Натижада Палмер 2023 йилнинг ёзигача "Манчестер Сити" ўйнаб, 21 ёшида "Челси"га ўтган.

Ўшандан буён у Премьер-лигада ёрқин футболчилардан бирига айланди. Сал кам икки мавсум ичида жами 39 та гол урди, шундан 36 таси Премьер-лигага тўғри келади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика