RU

Последние новости

"Челси" ёзда Холандни қўлга киритишга ишонмоқда Новости

"Челси" ёзда Холандни қўлга киритишга ишонмоқда

"Челси" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холандга қизиқиш билдирмоқда.

Eurosport хабарига кўра, 20 ёшли норвегиялик ёздан бошлаб фаолиятини Лондонда давом эттиришига "аристократлар" раҳбариятининг ишончи комил.

Футболчининг ҳозирги клуби билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланяпти.

Холанд ушбу мавсумда 25 ўйинда қатнашиб, 27 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика