RU

"Челси" янги футболчиси борасида келишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказиб бўлди Новости

"Челси" янги футболчиси борасида келишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказиб бўлди

"Челси" тез орада янги футболчи харид қилганини маълум қилади.

"Аристократлар" "Лейпциг"нинг 25 ёшли ҳужумчиси Кристофер Нкункуни ўз сафига қўшиб олади. Футболчи лондонликлар учун тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. "Челси" франциялик учун немис клубига 60 млн. евро тўлайди.

АПЛ клуби ва Нкунку 2023 йилнинг ёзидан амал қиладиган узоқ муддатли шартнома имзолаб бўлишган.

Кристофер Бундеслиганинг 15та учрашувида 12та гол уришга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика