"Челси" Виллиан борасидаги таклиф учун "Барселона"га рад жавобини берди. Нимага?
24 июл 2018 10:33
Новости
"Челси" Виллиан борасидаги таклиф учун "Барселона"га рад жавобини берди. Нимага?
"Челси" раҳбарияти ярим ҳимоячи Виллиан борасида "Барселона"дан тушган таклифга рад жавобини берди.
Каталония жамоаси бразилиялик учун 60 млн евролик таклиф жўнатган. "Sky Sports" хабарига кўра, "Челси" футболчини бундан-да кўпроқ маблағга сотишни режалаштирмоқда. 29 ёшли футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ манкунианликлар футболчини 65 млн еврога баҳолаганди. "Челси" ярим ҳимоячини бироз кўпроқ таклиф қилаётган МЮга сотишни истамоқда.
Ўтган мавсумда Виллиан 55 учрашувда майдонга тушди. Бунда у 13 гол уриб, 8 голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии