"Челси" ва "Барселона" Обамеянг бўйича келишувга эришди
01 сен 2022 18:20
Новости
"Челси" ва "Барселона" Обамеянг бўйича келишувга эришди
"Кўклар" Алонсони бериб, қўшимчасига 14 миллион евро тўлашади.
Пьер-Эмерик Обамеянг "Челси"га ўтишга яқин турибди.
Клублар ҳужумчини 14 миллион евро эвазига Лондон клубига ўтказишга келишиб олдилар, шунингдек, ушбу шартнома доирасида ҳимоячи Маркос Алонсо "кўк-анорранглилар" сафига ўтади.
Клублар трансфер тафсилотларини якунлашмоқда, Обамеянг яқин орада Лондонга учиб кетади.
"Челси" ҳам ҳужумчининг ўзи билан келишувга эришган. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 33 ёшли ҳужумчи шартномани бир мавсумга узайтириш имкониятини ўз ичига олган 2 йиллик келишув имзолайди.
Обамеянг ўтган қишда "Барса"га ўтган эди. Ла Лигада у 17 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии