"Челси" тез орада 60 млн евролик трансферни амалга оширади
09 авг 2024 20:45
Новости
"Челси" тез орада 60 млн евролик трансферни амалга оширади
Лондон клуби трансферлар бозорида доимдигек актив.
"Челси" клуби "Вулверхэмптон" вингери Педру Нетуни сотиб олади. Лондон клубининг 60+3 млн еврлик таклифи "Вулверхэмптон" томонидан қабул қилинган.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрцио Романо хабар берди. "Челси" аввалроқ футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишгани маълум қилинганди. Лондон клуби тез орада Педру Нету трансферини расман эълон қилади.
Маълумот учун, Нету ўтган мавсум АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва тўққизта ассист қайд этганди.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии