“Челси” Стерлинг билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум. У АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради
10 июл 2022 08:10
Новости
“Челси” Стерлинг билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум. У АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради
“Манчестер Сити” футболчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини “Челси”да давом эттиради.
Шартнома 5+1 кўринишида имзоланади. Лондонликлар вингернинг трансфери учун 47,5 млн фунт (+2,5 млн бонус) маблағ сарлаши маълум бўлди.
Англия ТЖ аъзоси янги жамоасида ҳафтасига 300 минг фунтдан ошиқроқ топади. Бу клубдаги футболчиларникидан кўп ва у АПЛда энг кўп маош ишлайдиган ўйинчилар учлигига киради.
Ҳозирда “аристократлар” 27 ёшли инглизнинг Лондонда тиббий кўрикдан ўтиши устида ишламоқда. Агар барчаси ижобий якунласа, у клуб билан мавсумолди тайёргарлик учун АҚШга учиб кетади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии