"Челси" Рэмсдейлга қизиқмоқда. Посбон "Арсенал"да ўз ўрнини деярли йўқотиб бўлди
26 окт 2023 00:20
Новости
"Челси" Рэмсдейлга қизиқмоқда. Посбон "Арсенал"да ўз ўрнини деярли йўқотиб бўлди
Давид Райя "Арсенал"нинг асосий дарвозабонига айланиб олди.
"Арсенал" клубининг олдинги мавсувдаги асосий дарвозабони Аарон Рэмсдейл "Челси"га ўтиши мумкин. Лондон клуби Ааронни сотиб олишни мақсад қилган. Рэмсдейл "Арсенал"да ўз ўрнини Давид Райяга деярли топшириб бўлди. Сентябрнинг ўрталаридан бери "тўпчилар" дарвозасини Райя қўриқламоқда.
"Челси" Аарон Рэмсдейлни қишки трансферлар ойнасида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Лондонликлар дарвозабон Роберт Санчеснинг ёмон формасидан ташвишда. Рэмсдейлнинг ўзи "Челси"га ўтишга рози бўладими, йўқми, буниси номаълум. Сабаби, клуб ЕЧЛда иштирок этмайди.
Маълумот учун, Аарон Рэмсдейл ушбу мавсум АПЛда тўртта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол ўтказиб юборди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии