"Челси" ПСЖ билан музокараларни бошлади
13 июл 2022 23:51
Новости
"Челси" ПСЖ билан музокараларни бошлади
"Челси" ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембени ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
"The Athletic" хабарига кўра, Лондон клуби 26 ёшли футболчи борасида музокараларни бошлаган. Агарда молиявий талаблар қондирилса, ПСЖ ҳам футболчисини сотиб юборишга қарши эмас. Ўз навбатида айни дамда "Ювентус" ҳам Кимпембега қизиқишларни йўқотгани йўқ. Шу сабабли ПСЖ икки томоннинг таклифларини инобатга олишга тайёр.
"Челси" айни дамда "Наполи"дан Калиду Кулибали ҳамда "Манчестер Сити"дан Натан Акедан бирини сотиб олишга ҳам уриниб кўради.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии