“Челси” “Паредес учун энди 35 млн евро таклиф қилди
15 янв 2019 09:02
Новости
“Челси” “Паредес учун энди 35 млн евро таклиф қилди
Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби ярим ҳимоячиси Леандро Паредес Лондонга кўчиб ўтиши мумкин.
“Челси” футболчининг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Аввалроқ “Аристократлар” Паредес бўйича “Зенит”га 30 млн евролик таклиф юборган. Аммо “Зенит” футболчи камида 40 млн евро ишлаб олмоқчи. Қайд этилишича, таклиф 35 млн еврога кўтарилган.
Леандронинг ўзи ҳам Россияни тарк этиш хоҳламоқда. Футболчи Лондонга келадиган бўлса, “Челси” билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг маоши эса 4,5 млн еврога тенг бўлади.
Комментарии