"Челси" "Интер" билан икки нафар футболчини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда
26 июл 2022 22:48
Новости
"Челси" "Интер" билан икки нафар футболчини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда
Лондонликлар "нерадзурри" футболчисига қизиқиш билдиришмоқда.
"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, нидерландиялик ҳимоячи Дензел Дюмфрис "Челси" ва "Интер" ўртасидаги музокараларда асосий шахс ҳисобланади. Айтилишича, Милан клуби Нидерландия термаси футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши ҳақида "кўклар"ни хабардор қилган.
Клублар, шунингдек, "Интер"нинг словакиялик ҳимоячиси Милан Шкриньярнинг келажаги бўйича ҳам муҳокамага киришишган.
Дюмфрис ўтган мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Шкриньяр 2021/2022 йилги мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии