"Челси" дарвозабони Илариу фаолиятини якунлади ва ёшлар жамоаси мураббийи бўлди
06 авг 2014 11:43
Новости
"Челси" дарвозабони Илариу фаолиятини якунлади ва ёшлар жамоаси мураббийи бўлди
"Челси"нинг португалиялик дарвозабони Энрике Илариу ўз фаолиятига якун ясади.
Лондонликлар раҳбарияти 38 ёшли дарвозабонга ёшлар жамоасида мураббийлик қилишни таклиф этишди.
"20 йиллик фаолиятимдан сўнг қўлқопларимни михга илишга қарор қилдим. "Челси" менга ёшлар таркибида мураббийлик қилишни таклиф қилди ва мен йўқ дея олмадим. Энди мен ўз маҳоратимни ёш дарвозабонларга ўргатаман.
Мен бирга ўйнаган ва ишлаган футболчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шу билан бирга мени доимо қўллаб турган мухлисларга ҳам раҳмат" - дейди дарвозабон ўз "инстаграм"ида.
Эслатиб ўтамиз, Илариу 2006 йилдан бери "Челси" дарвозабони ҳисобланади.

Комментарии