RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  28 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  0 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  12 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  392 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  6 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

"Челси" "Астана"га қарши ўйинда академия тарбияланувчиларига таянади Новости

"Челси" "Астана"га қарши ўйинда академия тарбияланувчиларига таянади

Олмаотада -17 даража совуқда бўлиб ўтадиган "Астана" ва "Челси" ўртасидаги бўлажак Конференциялар Лигаси ўйинида Лондон клуби ёшлар таркибини майдонга туширишни режалаштирмоқда.

"Академия футболчиларидан қайси бири жамоа билан Олмаотага бориши ва асосий таркибда майдонга тушиши ҳозирча номаълум. Бироқ клубнинг янгиланган таркибига 11 нафар футболчи киритилган: Харрисон Мюррей-Кэмпбелл, Кайден Уилсон, Тайрик Жорж, Киано Дайер, Харрисон Макмахон, Самуэль Рак-Саки, Ато Ампах, Макс Меррик, Жош Ачемпонг, Шумайра Мхеука ва Ричард Олисе. Турнир бошида фақат Ачемпонг, Дайер, Джордж, Макмахон ва Меррик рўйхатга киритилган эди, аммо мусобақа давом этар экан, клуб "Б" рўйхатига чексиз ўйинчиларни қўшишга рухсат берувчи қоидадан фойдаланди. "Челси" анъанавий равишда ёш истеъдодларни тарбиялаш бўйича Англиядаги энг яхши академиялардан бири ҳисобланган "Кобхэм" академиясидаги шогирдларига ишонади. Шу билан бирга, учрашувда иштирок этиш U-21 футболчиларининг тақвимини бузмайди, чунки уларнинг навбатдаги ўйини душанба куни бўлиб ўтади", – деб ёзмоқда Британия ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, "Астана" – "Челси" учрашуви Олмаотадаги "Орталик" стадионида бўлиб ўтади. Беллашув 12 декабрь куни 20:30 да бошланади. Ўйин куни ҳаво ҳарорати -17 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика