"Челси" Алонсони 60 миллион еврога сотишга тайёр
23 авг 2018 19:53
Новости
"Челси" Алонсони 60 миллион еврога сотишга тайёр
"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсо Испанияга қайтиши мумкин.
"AS" нашрининг хабар беришича, 27 ёшли ўйинчига "Атлетико" ва "Реал" клублари қизиқиш билдиришмоқда. Манбанинг маълумотига кўра, лондонликлар Алонсо бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Лекин, уни 60 миллион евродан камига қўйиб юборишмайди.
Алонсо 2016 йил "Фиорентина"дан "Челси"га ўтган эди. Олдинроқ, ПСЖ чап қанот ҳимоячисини сотиб олиш бўйича таклиф билан чиққани ва рад жавобини олгани хабар қилинган эди.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии