RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  19 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида Новости

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида

Юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом ва баркамол руҳда вояга етишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этишлари учун кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилаётир.

Айниқса, болалар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кундалик ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнири ана шу саъй-ҳаракатлар самараси саналади.

Айни дамда, жойларда ушбу турнирнинг учинчи босқичи ниҳоясига етмоқда. Энг кучли жамоалар сўнгги босқич иштирокчисига айланмоқда. Бунинг баробарида, байрамона тарзда уюштирилаётган учрашувлар футбол ихлосмандларида катта таассуротлар қолдираётир.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида ташкил этилган Хоразм вилояти босқичи ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда воҳанинг шаҳар ва туманлари босқичларида ғолиб чиққан 11 та жамоа олимпия тизимида яшил майдонда ўзаро куч синашди. Шундан, омадли иккитаси финалда рўпара келди. Ҳал қилувчи учрашувда Қўшкўпир туманининг Хонобод қишлоғидаги “Дурдона” маҳалласи ва Ҳазорасп туманининг “Мухомон” қишлоғидаги шу номдаги маҳалла ёшлари республика босқичига бериладиган ягона йўлланма эгасини аниқлаб олишди. Бу ўйинда фаолроқ ҳаракат қилган мухомонлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада, “Мухомон” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтда ўтказиладиган “Чарм тўп” турнирининг якуний босқичи қатнашчилари сафидан жой олди. Қўшкўпир туманининг “Дурдона” маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Хонқа туманининг “Гулғунча” маҳалласи жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қутлаб, “Дурдона” маҳалласининг ёш футболчиларига республика босқичида ҳам омад тилади. Ўз навбатида бу жамоаларга бошқарманинг тегишли даражадаги дипломлари, шунингдек совғалар топширилди.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм воҳасида “Чарм тўп-2019” турнирининг дастлабки босқичларини юқори савияда ташкил этилишида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят футбол ассоциацияси бош-қош бўлишди.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика