RU

Последние новости

12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  4 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  1 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  9 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  15 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади Новости

"Championat.asia" нашри ходимлари Фаластин, Иордания ва Тожикистонга сафар қилади

Сайтимиз Сиз азиз футбол мухлисларига "қайноқ" ва муҳим хабарларни воқеа жойидан етказиб бериш учун ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги иккита ўйинга ўз ходимларини юбормоқда.

Ватанимиз бош жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги илк юриши Фаластинга қарши кечади. Сафарда ўтадиган мазкур ўйинда сайтимизнинг икки нафар ходими Гайрат Хасбиулин ва Толибжон Қосимов терма жамоа иштирокидаги ўйинга оид барча хабар ва тафсилотларни воқеа жойидан ёритиб боради. Шунингдек, Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувда ҳам сайтимиз вакиллари журналист сифатида иштирок этишади.

Шунингдек, сайтимизга нафақат юртдошларимиз, балки қўшни давлатлар Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол мухлислари ташриф буюришади. Шу боисдан сайтимиз ходимлари Шаҳбоз Беғамов ва фотомухбир Жаҳонгир Файзуллаев Марказий Осиё дербиси, ЖЧ-2022 саралаш босқичининг "F" гуруҳидан ўрин олган Тожикистон - Қирғизистон учрашувида ишлашади. 

Марказий Осиё дербиси мақомидаги мазкур принципиал қарама-қаршилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шу туфайли қўшниларимизнинг ўзаро беллашувини ёритиб, ўйин атрофи ва учрашув тафсилотлари ҳақида хабардор қилиш мақсадида сайтимиз ходимлари бўлажак ўйин учун аккредитациядан ўтишди. 

Ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқарувидаги Тожикистон ва россиялик мураббий Александр Крестинин бошчилигидаги Қирғизистон терма жамоаларининг мазкур баҳси қизиқарли ва муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. 

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг Фаластинга қиладиган сафари ва Иорданияда ўтадиган Ироққа қарши баҳс эса ҳафтанинг энг муҳим воқеасига айланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2022 Иккинчи саралаш босқичи "D" гуруҳида Фаластин, Саудия Арабистони, Яман ва Сингапур рақиблик қилади. Дастлабки турда Сингапур Яманни қабул қилса, Ўзбекистон Фаластинга сафар қилади. Саудия Арабистони эса биринчи турда дам олади. Иккинчи турда эса вакилларимиз ўйин ўтказишмайди ва оралиқдаги бўш ойнани ўртоқлик беллашуви билан тўлдиришади. Фаластиндаги ўйиндан кейин вакилларимиз ўша ерга яқин бўлган Иорданияда Ироқ билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

ФИФА кунлари муносабати билан бошланажак янги мундиалга илк қадамларни қўйиладиган Қатар-2022 саралаш босқичи доирасидаги муҳим беллашувларни сайтимиз орқали кузатишда давом этинг! Биз эса Сиз азиз футбол мухлислари воқеа жойидан эксклюзив маълумотлар ва "қайноқ" хабарларни етказиб берамиз! Зеро сайтимиз фақат ва фақат Сиз азиз футбол иҳлосмандлари учун ишлайди!


"Championat.asia" шиори: Орзу қилинг, завқланинг ва бизни кузатинг!

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика